Партия янгиликлари
Деҳқонни қандай бой қиламиз?
Аввало билишимиз зарурки, ҳудудларимизда имкониятлар бир хил эмас, шу сабабли имкониятларни, соҳада юзага келган ва келаётган муаммоларни ўрганиш зарур. Баъзи вилоятларда сув тақчиллиги кузатилса, баъзиларида суғориш иншоотлари ишдан чиққанлиги сабабли томорқалардан унумли фойдаланишнинг иложи йўқ. Баъзи ҳудудларда қишлоқ хўжалик техникаси етишмаса, баъзиларида тайёр маҳсулотни сотиш муаммога айланади...
Юртда оғир синов палласи кетар экан, бу тошқиндан кечиб ўтмоқ учун ҳамма бирдек ҳаракат қилмоғи керак
Азиз, юртдошлар! Биз кутган осойишта кунларга етишимиз учун сабр ва қаноат керак. Албатта яна осойишта кунларга қайтиб, тўй-ю томошаларда, байрам ва тантаналарда бирга бўламиз. Ўзингиз ва оилангизни саломатлигини асранг...
Ўқитувчини қонун ҳимоя қилиши керак
Ота-оналар томонидан ўқитувчиларнинг камситилиши, дарсдан, таълим жараёнларидан ташқари ҳолатда ўқувчилар томонидан содир этилган хуқуқбузарликлар учун педагогларни жавобгарликка тортилиши кабилар жамиятимизда эътибор берилиши лозим бўлган, ўз ечимини кутиб турган иллатлардир. Бу ўз навбатида ўқитувчиларни ҳимоя қилишдаги ҳуқуқий асосларни қайта кўриб чиқишни талаб этади...
Халқ табобати ривожи бизни она табиатга яқинлаштиради
Кимёвий препаратлар касалликларни даволашнинг ягона воситаси эмас. Кимёвий усулда тайёрланган дори-дармонлардан кўра, турли табиий гиёҳ ва дамламалар асосида даво топишни истаганлар ҳам кўплаб топилади. Оддий тил билан изоҳлаганда, халқ табобати хавфсизлик ва самарадорлик жиҳатидан амалда синалгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади...
Ўрол ЎРАЗБОЕВ: Муаммолар ечимида бирдамлик муҳим
Томорқага қарасангиз, меҳрингизни берсангиз кони фойда. Шу маънода, уни даромад манбаи, фаровон турмушимиз кафолати, десак янглишмаймиз. Бу ҳақда, яқинда Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам алоҳида айтиб ўтилди. Нафақат айтиб ўтилди, балки бугун-эрта бажариладиган ишларга, айниқса, ҳозирги карантин даврида ундан ҳар қачонгидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди...
Ипак қурти боқиш ҳам оилавий меҳнат, ҳам қўшимча даромад
Юртимизда давом этаётган синовли кунлардан самарали фойдаланиш, айниқса, қишлоқ аҳолисининг жуда кўп қисми ҳозирги кунда ишсизлигини инобатга олсак, ипак қурти боқиш айни кунларда қўшимча даромад олишнинг энг қулай манбаи бўлади десак, асло муболаға бўлмайди...
Ҳаёт бизга кафолат эмас, имконият беради
Ҳа, кишининг тақдирини Аллоҳ ҳали туғилмасидан илгариёқ белгилаб қўйгандир. Аммо кишининг рўпарасида икки йўлни ҳам берган: бири - ҳидоят, иккинчиси - залолат. Бу йўллардан бирини танлаш учун эса унга ақл, зеҳн ва фаросат ҳам берилган. Айни чоғда бу ақлни қувватлантирувчи каломини ҳам туширган ҳамда ҳидоят билан залолатни фарқлашларида тўғри йўлни кўрсатсин, деб бандалари орасидан ўзининг расулини ҳам белгилаб қўйган...
Ҳамжиҳатликда гап кўп
Эрта эккан эрта хирмон кўтаради. Буни томорқаси бор ҳар бир фуқаро қатъий англаб етмоғи керак. Бу аввало оиласи учун зарур, қолаверса шаҳарларда яшовчи аҳоли эҳтиёжи учун ҳам керак...
Деновликлар орзиқиб кутган ҚАРОР
Мазкур ҳужжат деновликларни бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларини ҳал бўлишига, қулайликлар яратилишига ва ҳудуднинг янгича қиёфа акс этишида хизмат қилиши шубҳасиз...
Ер участкасини ноқонуний олиб қўйганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Кейинги йилларда жойларда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш борасида ҳокимлик ва идоралар томонидан қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Бунинг оқибатида фуқароларнинг ерга бўлган ҳуқуқлари поймол этилиб, уларда жойлашган кўчмас мулкларининг дахлсизлигига путур етмоқда. Хусусан, ўтказилган ўрганиш натижасида 1244 ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган, 430 та кўчмас мулк объектлари тегишли компенсация берилмаган ҳамда 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари уларнинг мулкдорлари хабардор этилмаган ҳолда бузиб ташлангани, шунингдек, 1388 ҳолатда мулкдорларни хабардор қилиш муддати бузилганлиги аниқланган...
ХДП фракцияси пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича янги таклифларни илгари сурмоқда
Собиқ хўжаликларда ишлаган эркаклар учун ўша вақтда бир йиллик меҳнат стажи ҳисобланган 220 кун амалдаги қонунчиликка асосан бир йиллик эмас, балки 7 ой 10 кун сифатида ҳисобга олинган. Худди шундай: аввал аёл киши учун йиллик меъёр саналган 160 кун амалдаги қонунчиликка асосан 5 ой 10 кун сифатида ҳисобга олинган...
Ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг!
Коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни куришликни, аммо бу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари, бир мушт бўлиб ҳаракат қилиши керак. Касалликни махалламизга, оиламизга, уйимизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз маъсул эканлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтдилар...
Хотиржам бўлинг, лекин, огоҳликни унутманг!
Хотиржамлик ҳам керак, лекин огоҳликни қўлдан бермаслик лозим. Оқилона иш тутган ҳолда биринчи навбатда мутахассис шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, фарзандларимиз билан ўз хонадонимизда, иш жойимизда ва жамоат жойларида қатъий амал қилишимиз зарур...
Хазинанинг калити қўлимизда...
Афсуски, орамизда ўн-ўн беш сотихлаб томорқаси бўла туриб, таъбир жоиз бўлса, хазинанинг устида ўтириб, рўзғоримда у йўқ, бу йўқ деб ҳасрати доғ, шикоят қилиб кунини беҳуда ўтказаётганлар ҳам йўқ эмас. Аслида бир парча ери бор одам аввало ўзи учун ўзи интилиб яшаши, меҳнат қилиши керак. Бунинг учун керакли шароит яратилмоқда...
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш тартиби белгиланмоқда, лекин...
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларида мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ер участкалари ёки уларнинг бир қисми муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкин...
Синов даврдаги асосли хулосалар!
Яқиндагина ўнлик саноғида бўлган вирус юқтирганлар сони бугун 12 апрель эрталабда қарийиб 800 кишини ташкил этмоқда. Бу касалларни даволаш ҳам давлатимиз зиммасида. Шундай экан, биз талаб қила олиш кўникмамиз қаторига ёнма-ён қилиб карантин қоидаларига риоя қилишни, ватанпарварликни, бирдамлик, ҳамжиҳатлик, инсофлилик ва инсонийлик, ўзаро ёрдам ва қонун устиворлиги каби инсоннинг сифат кўрсаткичларини қўйишни ҳам ўрганишимиз лозим!..
Қардош халқлар ўртасида ўзаро ғамхўрлик туйғуси жуда муҳим
10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус тарқалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видеоанжуман шаклида ўтказилган навбатдан ташқари саммитида долзарб масалалар муҳокама этилди...
Устувор ҳуқуқлар кафолати янада мустаҳкамланади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси Президент фармонига мувофиқ, жорий йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслиги ва прописка билан боғлиқ бошқа ўзгаришларни кўзда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал этишда хизмат қилади, деб ҳисоблайди...
Пандемияга қарши кураш чоралари кучли инсонпарвар ғоялари асосида олиб борилмоқда
Барчамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилсак, албатта балони енгиб, осойишта ҳаётга албатта яқин кунларда қайтамиз.
Юртимизни Яратганнинг ўзи ярлақасин, паноҳида асрасин. Биз биргамиз, ҳамжиҳатмиз, демак ҳар қандай мушкулотни енгишга қодирмиз...
“Ҳукумат соати”да ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи муҳокама этилди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” видеомулоқот шаклида ташкил этилди. Унда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашуви: ташқи савдо, божхона-тариф тизимини тартибга солиш, бюджет, банк ва молия соҳаси, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари ривожланишига оид масалалар муҳокама этилди...