Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят ва Термиз туман кенгаши ҳамкорлигида “Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги” лойиҳаси асосида меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Амалий тадбир, иш бошлаш ниятида юрган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Лойиҳа доирасида уй меҳнатини ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизлар фаолиятини расмийлаштириш ҳамда қизиқишларига қараб бепул касбларга ўқитиш, бу борадаги тушунтириш-тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирга тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган 200 нафарга яқин иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар таклиф этилди. Меҳнат ярмаркасида 20 нафар хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланди, 30 нафар хотин-қизлар эса касб-хунарга йўналтирилди. Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш хусусида тушунча бериб ўтилди. Тадбирдан сўнг партия фаоллари, депутатлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган оилалар хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.
Албатта, яратилаётган бундай имкониятлар ҳар бир аёлда мехнатга, ўз тадбиркорлик қобилиятини рўёбга чиқаришга, янги ғоялар устида ишлашга, ташаббускорлик кўрсатишга иштиёқ уйғотади. Янги-янги ютуқ ва марралар сари етаклайди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.