Партия янгиликлари
Инновацион фаолият: энди қонун бор
Ривожланган давлатлар стратегик йўлини белгилашда инновациялар хаётга тадбиқ этилишига жуда катта сармоя ажратган, инновация давлатнинг тараққиёт омили экани ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимизда бу борадаги ишларни тартибга солишнинг хуқуқий асослари яратилди, инновацион фаолият тўғрисидаги қонун ишлаб чиқилди...
Олам бир янгиликни интизорлик билан кутмоқда...
Ердаги жонзотларнинг ичида энг мослашувчани, иродаси мустаҳками инсон ҳисобланар экан. Тўғри, биз учун номаълум бўлган жараёнлар жуда кўп. Саноқли ойлар олдин ким ўйлабдики, коронавирус инфекцияси шу даражада инсон ҳаёти ва келажагига хавф туғдиради деб. Бироқ биз шу муаммога дуч келдик. Энди эса ҳар биримиздан руҳий тетиклик керак...
Карантин кунларида банк маблағлари самарали сарфланадими?
Бу борада банкларга маблағларни устувор равишда кичик бизнес субъектларига янги иш ўринлари яратиш учун ҳамда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш учун йўналтириш тавсия этилди...
Томорқадан самарали фойдаланиш масаласини тизимли ўрганиш зарур
Кейинги йилларда томорқа хўжаликларида қишлоқ ҳўжалик, боғдорчилик маҳсулотларини етиштириш ишлари умуман қониқарсиз аҳволга келиб қолган. Натижада қишлоқларда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш орқали ўзини ўзи банд қилишдек муҳим вазифа ижроси натижалари қониқарли эмас...
ХАЗИНА ТОМОРҚАНГИЗДА
Томорқа — ризқ-насиба, мўмай даромад манбаи. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрнининг эса қиёси йўқ. Бугун одамларда ерга бўлган муносабат тубдан ўзгариш керак...
Вирус занжирини узиш сизу-бизнинг қўлимизда
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишдек қалтис вазиятда бутун саъй-ҳаракатларни тўғри йўлга қўйиш, оғир пайтларда муҳим қарорлар қабул қилиш, муаммоларни бартараф этишда имконият ва ресурсларни тўғри, очиқ ва оқилона юритиш бўйича дунё хамжамиятида яхши ўрнак ва натижалар кўрсатяпмиз...
Энг хавфсиз жой уйимиз!
Вирус асосан йўталганда ёки аксирганда нафас йўлларидан ажралиб чиққан томчилар орқали юқади. Шу сабабли фуқароларимизни уйда ўтиришлари, айниқса 65 ёшдан юқори, сурункали касалликга чалинганларда касалликни оғир кечишини инобатга олган ҳолда қатъий равишда кўчага чиқмасликлари талаб этилади...
Барчанинг фуқаролик бурчи!
Амалий натижа мусбат чиқиши учун ундаги талаблар тўлиқ бажарилиши зарур. Баъзи ҳолларда бир кўрсатгичнинг бажарилмаганлиги занжирсимон боғлиқликда бошқа бандларнинг самарадорлигини пасайтириб юборади.
Масаланинг иккинчи томони мавжуд. Карантинлар тўхтатилиб, коронавирусдан тўлиқ халос бўлгандан кейинги ҳолатда тижорат банкларининг кредит сиёсати дастлабки натижанинг самарадорлигини таъминлаши керак...
Оилангиз учун уйда қолинг!
Ушбу кундан-кунга мураккаблашиб бораётган вазиятда ҳаммамиз бирлашиб, сабрли бўлишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун ҳаммамиз масъул эканимизни яна бир бор эслатмоқчиман...
Карантин нафақат синов, балки имкониятдир
Бу бир имконият. Ўз-ўзимизга, ўзлигимизга четдан назар ташлаб, йўл қўйган хато-камчиликларимизни тафтиш қилиш учун. Юрагимизни, қалбимизни бемаъни ҳойи ҳавас, беҳуда вас-васаю талвасалардан поклаб олиш имконияти...
Тиббий хизматни яхши кадрлар ривожлантиради
Касбий малакасини мунтазам ошириб аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатаётган, илмий изланишлар олиб бораётган мутахасиссларни ҳам сезиларли моддий рағбатлантириш режалаштирилган. Бундан ташқари, врачлар учун узлуксиз таълимни ташкил этиш, ўқув базаларининг моддий -техника базасини шакллантириш юзасидан фундаментал ўзгаришлар назарда тутилган...
Шифокор аввало тиббий маданият ўсишига хизмат қилади
Тиббиёт коллежлари негизида 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Ушбу техникумларнинг моддий-техник базасини янада кучайтириш, ўқув-симуляцион аудиторияларни ташкил этиш, ўқув режа ва фан дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, масофавий таълим дарс машғулотлари ўтказиш вазифа қилиб қўйилди...
Вирусга қарши фақат шифокорлар эмас, биз ҳам курашишимиз керак
Доно халқимиз “Арғамчига — қил қувват”, деб бежиз айтмаган. Ҳамжиҳатлик, бирлашиш, қўл-қанот бўлиш – бугунги лаҳзаларда энг керак бўлган фазилатлар шулардир...
Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлашда муҳим ўзгаришлар бўлади
Бугунги кунда соҳада кадрларга бўлган эҳтиёж жуда катта. Одамлар касалликка чалинганида биринчи бўлиб учрайдиган энг қуйи қатламдаги қишлоқ оилавий поликлиникаларининг аксариятида атига 1 нафар олий маълумотли врачларни учратиш мумкин холос. Уларнинг аксарияти ҳам нафақа ёшида...
Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш стратегияси қабул қилинади
Айниқса, чекка ҳудудлардаги хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш бўйича дастурлар янада такомиллаштирилади. Аёлларнинг бандлик ва меҳнат бозоридан фойдаланиш ҳуқуқини кенгайтириш учун мактабгача ва бошланғич мактаб таълимининг ҳаммабоплигини оширишга эътибор қаратилади...
Эҳтиёжмандлар эътибор марказида
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Қодирхонова томонидан ўзига бириктирилган Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл, Қуйичирчиқ, Қибрай, Тошкент туманлари ва Янгийўл шаҳри мутасаддилари билан биргаликда “Сенатор ва депутатлар” телеграм канали ташкил этилди...
МУРОЖААТ
Синовли кунларда уйда қолинг, жорий қилинган карантин тартибига нафақат ўзимиз амал қилайлик, балки фарзандларимиз, қўни-қўшниларимиз томонидан ҳам бу тартиб қатъий бажарилишини таъминлайлик. Тиббиёт ходимлари томонидан тавсия қилинган барча гигеник талабларга тўлиқ риоя қилайлик. Бу билан сиз нафақат ўзингизни, балки бутун ҳалқимизни асраган бўласиз...
Деновда вазият барқарор
Бундан ташқари, туманда чорвачилик, парандачилик ва балиқчилик соҳаси ривожланмоқда. Шу сабабли гўштларнинг нархи ўзгармади. Бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари етарли бўлади, нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўйилмайди...
Ўзимизни ва оиламизни асрайлик
Одамлар ваҳимага берилмасдан, уйда қолиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя этсалар, ушбу муаммони ҳам тез ва осон енгиб ўтамиз. Зеро, ҳар бир соҳада, айниқса, ижтимоий йўналишда алоҳида чора-тадбирлар олиб борилмоқда...
Уйда қолиб, оила даврасида бўлишни ҳам ғанимат ва яхши имконият деб билиш керак
Фуқароларимизнинг юртимизда давлат томонидан кўрилаётган амалий чора-тадбирларга монанд равишда тавсия этилаётган тиббий ва карантин талабларига қатъий риоя қилишлари олдимизда турган хавотирли вазиятдан эсон-омон ўтишимизнинг энг асосий омилидир...