Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара
Ғамхўр маҳалла фуқаролар йиғини Қизилтепа туманидаги энг олис ҳудудлардан бири. Куни кеча туман ҳокими, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ш.Набиев, Президентнинг Қизилтепа туман Халқ қабулхонаси мудири Х.Халилов ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ушбу қишлоқдаги аҳоли хонадонларига борди. 20 га яқин ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилаларга кирилди, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Учрашувларда 4 тонна кўмир ва брикет, 50 та суюлтирилган газ баллонлари бепул тарқатилди.
Шу билан бирга, маҳалладаги қишлоқларда аҳоли билан оммавий сайёр қабуллар ҳам ўтказилиб, аҳоли томонидан тушган таклиф ва муаммолар ёзиб олинди. Тегишли ташкилот раҳбарларига муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
ЎзХДП Қизилтепа туман кенгаши.