Навоийда қурултой делегатлари сайланди
Навоийда қурултой делегатлари сайланди

 

Бугун, 25 август куни Ўзбекистон ХДП Навоий вилояти Кенгашининг I пленуми бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатлари, партиянинг ходимлари, фахрийлари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленум ишида ЎзХДП вилоят ташкилоти ва партия гуруҳларининг сайловдаги муносиб иштироки, партиянинг XII қурултойига вилоятдан делегатлар сайлаш ҳамда пленум аъзолари таркибини қисман янгилаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича ЎзХДП вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Нуруллаев маъруза қилиб, мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда партиямизнинг муносиб иштирокини таъминлаш бугунги кундаги энг муҳим сиёсий вазифамиз эканлигини ҳамда партиямиз биринчилардан бўлиб мазкур сайловда фаол иштирок этишини маълум қилганлигини таъкидлади.

Маъруза юзасидан сўзга чиққанлар сайлов жараёнларида партия ходимлари, депутатлар, фахрийлар, ёшлар фаол иштирок этиши ҳамда мустақил Ўзбекистон тарихидаги барча парламент ва Президент сайловида иштирок этган ягона сиёсий партия эканлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдиришди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XII қурултойига 7 нафар делегат сайланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Пленум sajlov-2021
← Рўйхатга қайтиш