Партия янгиликлари

Депутатга қилинган мурожаатлар ижобий хал этилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутути Назира Матяқубова Тўрткўл тумани “Истиқлол” маҳалласида бўлиб, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган аёлларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди. Ўрганиш жараёнида Бердах кўчасидаги 30-уйда яшовчи Рўзимбетова Саломат тикув машиналари учун, Янгибозор кўчасидаги 12-уйда яшовчи Бобожанова Мухаббат паррандачилик билан шуғулланиш учун кредит олишда ёрдам сўраб депутатга мурожаат қилишган эди...

Андижонда сиёсий ўқувлар ўтказилмоқда
Ўқув семинаридан кўзланган асосий мақсад эса маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий билимларини янада мустаҳкамлаш, ўз фаолиятларини тўғри ташкил этиш, аҳоли билан самарали мулоқот олиб бориш борасидаги кўникмаларини шакллантиришдан иборат...

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!
Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши раиси А.Умаралиев, халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашидаги ЎзХДП депутати А.Аҳмедовнинг вакили Ш.Назарова, Чирчиқ шаҳар партия кенгаши раиси Н.Рахманбердиева 14-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг ҳолидан хабар олишди...

HilqatTV: Наманганда 110 нафар хотин-қиз 8 йўналиш бўйича бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, 20 аёлга тикув машиналари берилди (видео)
ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан Наманган шаҳар 4-оилавий поликлиника, Қадамжо МФЙ, “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди...

Бюрократияга яна бир жиддий зарба
Жаҳон банкининг ҳисоб-китобига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда йирик корхоналар раҳбарлари вақтининг 31 фоизи, кичик корхоналар раҳбарлари вақтининг 26 фоизи бюрократик масалаларни ҳал қилиш, давлат органлари ҳамда ҳокимликлар билан муносабатларга киришиш учун сарфланаётгани қайд этилган...

ЎзХДП фракцияси муҳим қонун лойиҳаларини қўллаб-қувватлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди...

ХДП депутатлари маҳаллада
ХДП Чилонзор туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Махмудова Донохон Артиковна маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказди. Бунинг натижасида туманнинг “Кўтарма” махалласида яшовчи Лисакова Аделина туман бандлик марказида ташкил этган бепул курсга жойлаштирилди. Шунингдек ушбу маҳалладаги беш нафар хотин-қизлар доимий ишга жойлаштирилди...

Ахборот 24 | Ҳудудларда ташкил қилинаётган сиёсий партиялар ўқувлари
Урганч давлат университетида ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши масъул ходимлари, туман ва шаҳар кенгаши раислари, ХДПдан сайланган Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида "Партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш борасидаги устувор вазифалар" мавзусидаги ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда

Янгиликлар 24 | Аҳоли муаммолари жойларда ўрганилмоқда
Жиззах вилояти Дўстлик туманида Халқ демократик партиясининг “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик акцияси ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди...

Гўзал ва бетакрор Ўзбекистоним! Наврўзинг муборак!
Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда...

Юртимизда байрамлар кўпаяверсин
Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келди. Айниқса, тинчлик ва соғликни улуғлайдиган, ҳаётни, яшариш ва янгиланишни шарафлайдиган байрам — Наврўзнинг бу йилги қадри ўзгача...

Наврўз муборак бўлсин!

Расман
Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига киришди

Партия фаоллари ва депутатлар учун ўқув машғулотлари
Сиёсий партиялар тизимида фаолият олиб бораётган кадрларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини ошириш бугунги куннинг муҳим талабларидан бири.
Жорий йил муҳим сиёсий жараён олдидан ташкил этилган мазкур сиёсий ўқувлар бугунги куннинг ўткир талабларидан келиб чиқиб, сиёсий билимларимизни мустаҳкамланишида асос бўлади ва бу партия ходимлари учун ҳам депутатлар учун ҳам фақат фойдали...
Жорий йил муҳим сиёсий жараён олдидан ташкил этилган мазкур сиёсий ўқувлар бугунги куннинг ўткир талабларидан келиб чиқиб, сиёсий билимларимизни мустаҳкамланишида асос бўлади ва бу партия ходимлари учун ҳам депутатлар учун ҳам фақат фойдали...

Наврўз — боқий байрам
Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Айниқса, тинчлик ва соғликни улуғлайдиган, ҳаётни, яшариш ва янгиланишни шарафлайдиган байрам — Наврўзнинг бу йилги қадри ўзгача. Чунки ўтган йили бутун инсоният бошига келган синовлар бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Азалдан пок нияти ва ёруғ умидига таянган олижаноб халқимиз ўз меҳнати ва матонати, улкан сабр-тоқати, огоҳлиги билан бу синовлардан устун келди...

Миллат руҳи жо бўлган асарларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти
Ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларни турли хил ахборот хуружларидан асрашга қаратилган замондош ёзувчиларнинг асарларини кенг оммага етказишда оила, таълим муассасалари, Ёшлар ишлари агентликлари, ОАВ, кутубхоналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятларини ташкил этишга тўлақонли эришилмоқдами? Минг афсуски, бу саволга тўлақонли ижобий натижалар орқали жавоб бера олмаймиз...

Камбағаллик нима ўзи?
Камбағаллик кеча ёки бугун пайдо бўлган тушунча эмас. Китобий тилда камбағаллик бу – меҳнат қилиш, авлодлар узвийлигини давом эттириш, ҳаётий эҳтиёжларни қондириш имкониятига эга бўлмаган шахс ёки ижтимоий гуруҳларнинг иқтисодий ҳолатларини ифодаловчи кўрсаткич дейилар экан. Камбағаллик нисбий тушунча бўлиб, ҳар бир жамиятда қабул қилинган турмуш даражасининг умумий стандартига боғлиқ бўлар экан...

"Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз" мавзусида тадбир (видео)
ХДП Жиззах шаҳар кенгаши томонидан "Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Партиямиз депутатлик бирлашмалари бандлик йўналишида парламент ва депутатлик назоратини кучайтиради
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)да “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш” мавзусида видеосеминар ўтказди...

Улуғбек Иноятов Оқдарё туманида “темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш борасидаги ишларни ўрганди (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари У.Иноятов Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги маҳаллаларда очиқ мулоқот ва ўрганишлар ўтказди...