Партия янгиликлари
“Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари — муаммоларни акс эттирувчи кўзгу
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида туманда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди...
Инфографика:
“Депутат — маҳаллада” манзилли лойиҳаси давомида амалга оширилган ишлар
Улуғбек Иноятов Янгиқўрғон туманида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган маҳаллалар аҳолиси билан учрашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари, Спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги чегара ҳудудда жойлашган Мамай ва Олмазор МФЙларда бўлиб, фуқаролар билан суҳбатлашди.
Карантин қоидаларини эсдан чиқариб қўймайлик!
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида 164 нафар коронавирусга чалинган бемор аниқланган.
Халқ демократик партияси "Халқ фикри" лойиҳасини бошламоқда (видео)
Лойиҳа ёшлар билан боғлиқ муҳим масалаларда жамоатчилик фикрини ўрганишдан бошланди.
Депутат Улуғбек Вафоев жомбойлик сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди
“Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган янги тизим асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Улуғбек Вафоев Самарқанд вилояти Жомбой туманида бўлди. “Журият“ маҳалласида фаоллар ва оқсоқоллар, маҳалла аҳли билан учрашув ўказди...
Депутат Дилбар Мамажонова Тошлоқ туманидаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олди
Аҳоли билан ишлашнинг «Маҳаллабай» ва «фуқаробай» шаклда ишларни ташкил қилиш мақсадида парламентдаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбар Мамажонова, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, фаоллар ва бир гуруҳ вазирлик, идораларнинг ходимлари Тошлоқ туманида бўлишди...
Хоразмда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди (видео)
“Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Аёллар” дафтари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди...
Фарғона вилоятининг Данғара туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси ўтказилади (видео)
Тадбир давомида партия масъуллари ва маҳаллий депутатлар тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиб, уларга амалий ёрдам бериш чораларини кўрди.
Саховатли бўлиш энг олий фазилатдир!
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир.
Атрофимизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин. Зеро, инсоннинг ризқига барака кириши, зиён-захматлардан омонда бўлиши ва ризқининг ҳамда умрининг зиёда бўлишида айнан унинг ўрни беқиёсдир!..
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат ҳимояси кучайтирилади
Ҳар қандай жамиятнинг демократик, адолатли тамойиллар асосида ривожланиши, албатта, аҳолининг барча қатламларига тенг шароит ва имкониятлар яратиш вазифасини қай даражада бажараётгани мезони билан баҳоланади. Кечагина Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган икки муҳим ҳужжат ватанимизда ана шу ижтимоий адолат талабларга риоя этилиши катъий назоратга олинганидан далолат беради...
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ЎзХДП депутатлари назоратида бўлади
Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди. Унда партия ташкилотлари ва партия гуруҳлари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисидаги масала муҳокама этилди...
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» ташаббуси: қишлоқ ва маҳаллаларда катта ўзгаришлар бўлади
Сайловчилар томонидан бўлаётган мурожаатларнинг аксарияти тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ бўлмоқда. Одамлар, айниқса, қишлоқ аҳолиси электр энергияси таъминотидаги доимий узилишлардан қийналиб келмоқда. Жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган бу борадаги муаммолар ўз ечимини топадиган бўлди...
Тиббий-ижтимоий хизмат янада такомиллашади
Фуқароларнинг ўз ҳаёт шароитларидан розилигини белгиловчи муҳим мезонлардан бири - уларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарадорлигидадир. Шундай экан, бу борада қабул қилинган қонун ва меъёрий ҳужжатлар ҳамда белгиланган вазифаларнинг ижроия ҳокимият органлари томонидан бажарилишини назорат қилиш маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларимиз зиммасига ўзига хос масъулият юклайди. Ҳозирда маҳаллий Кенгашларга берилаётган кенг кўламдаги ваколатлар бу борада амалга оширилаётган ишларнинг янада самадорлигини ошишига хизмат қилади...
Депутатга ёрдамчи, сайловчига кўмакчи зарур
Халқ демократик партиясининг қўйи палатадаги депутатларининг округлардаги вакиллари вазифаси ташкил этилгани депутатларга бир қатор қулайликлар яратиб келмоқда. Айниқса, мурожаатларни кўриб чиқиш, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, аҳолини қийнаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишда самарали натижаларга эришилмоқда...
Сиёсий ўқувлар айни зарур пайтда ўтказилмоқда
Сурхондарё вилоятида 460 нафар сиёсий партия ходимлари, депутатлар ва ОАВ вакиллари ўқувга жалб этилиб, 4 нафар республика, 27 нафар маҳаллий тренерлар Термиз давлат университетида машғулотлар ўтказишмоқда. Мен ҳам ўз фикр-мулоҳазаларим билан ўқув-машғулотларда иштирок этаяпман. Айтишим керакки, ҳаётий ва меҳнат фаолияти бўйича юқори тажрибага эга бўлган тингловчилар ўзининг амалий таклифлари билан фаоллик кўрсатишмоқда...
Ахборот 24 | Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Партиямиз депутатлари Хоразмдаги маҳаллаларда ижтимоий масалаларни ўрганди
Халқ демократик партияси ташаббуси билан Хонқа туманида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ўтказилди...
Физика фани бўйича таълим сифати янада оширилади
2021–2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида физика фанига ихтисослаштирилган жами 28 та таянч мактаби ташкил этилиб, уларга тегишли ОТМнинг кафедралари бириктирилишининг бу жараёнда аҳамияти катта...
Касбга ўқитиш борасида қандай имкониятлар мавжуд? (видео)