Саховатпеша сафдошимиз мактабга пианино совға қилди
Саховатпеша сафдошимиз мактабга пианино совға қилди

 

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Ҳайитали Алламуродов “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Термиз туманидаги 2-сонли мактабга пианино, 3-сонли мактаб ўқитувчиси Шавкат Расуловга замонавий ноутбук совға қилди.

Депутат шу билан бирга тумандаги “Халқаобод” маҳалласида яшовчи Озода Навбатова, Мавжуда Абдураҳмонова ва Жумагул Жуматовага, “Орол” маҳалласида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар Гулчеҳра Ёқубова, Муҳаббат Чоршаева ва Гулхайри Ашуровага тикув машиналари ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи Умид Эргашев, Бобониёз Пирлиев, Ўрол Ёмғиров ҳамда Ойбек Мирзаевга пайвандлаш аппарати олиб берилди.

– Таълим даргоҳлари нафақат давлатнинг, балки юрт тақдири ҳақида қайғурадиган ҳар бир инсоннинг эътиборида бўлиши керак. Болажонларимизнинг пухта таълим-тарбия олишлари учун шароит яратиб бериш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир. Бундан ташқари, ушбу тадбир фуқароларнинг ўзини ўзи банд этишларини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаларига эга бўлишларини эришишга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди, – дейди ЎзХДП депутати Ҳайитали Алламуродов.

Лойиҳа доирасида депутат ҳомийлигида 25 милион сўмлик хайрия ишлари амалга оширилди.

 

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш