Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кармана туман кенгаши ташаббуси билан туман ахборот кутубхона марказида «Сайлов жараёнларида хотин-қизларнинг иштироки» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга ўз салоҳият, иқтидорларини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ва бу борада тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Маълумки, Конституциямизда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли экани белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши давлат бошқарувида аёлларнинг эркаклар билан тенг шароитда иштирок этишини, айниқса, раҳбарлик лавозимларида ҳам фаолият кўрсатиши мумкинлигини кафолатлади. Бир сўз билан айтганда, яратилган шароитлар аёлларимизга сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.
Давра суҳбати якунида ХДП дастур ва мақсадларини жойларда тарғиб қилишда фаол иштирок этаётган ахборот кутубхона маркази ходимлари партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши