Ҳеч бир битирувчи эътибордан четдан қолмайди
Давлатимиз раҳбарининг битирувчи ёшларга йўллаган табриги биз катталарга ҳам катта шижоат берди. Табрикда “Янги Ўзбекистон шароитида, замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олган ёш авлод вакиллари сифатида барчангиз давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланасиз”, – дея ёшларга ишонч билдирилди.
Деҳқонга келганда пул етмайдими?
Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ҳужжатда фракция билдирган таклиф инобатга олинмагани депутатлар эътирозига сабаб бўлди.
Етук олим, фидойи устоз
Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шамансур Сагдуллаев қулуғ 70 ёшини қаршилади.
Конвенция ратификация қилиниш арафасида
2006 йилда БМТ Бош Ассамблеяси БМТ “Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” Конвенциясини ва ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқларини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган Факултатив Протоколини қабул қилганди.
Томорқадан фойдаланиш самарадорлиги депутатлар эътиборида
Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши ЎзХДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори юзасидан ўтказилган ўрганиш якуни тўғрисидаги масала Кенгашнинг доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.
Кутубхона – нурхона
Кутубхона концепцияси давлатимиз раҳбарининг ғоялари билан ташкил этилди. Президентимиз 2020 йил январь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан илк бор учрашганда, бу ғояни илгари сурган эдилар. Ушбу кутубхона китоб маданияти, китобхонлик ва китобга бўлган муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда барпо этилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат.
Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилинишини юзасидан фракциялараро Дебат бўлиб ўтди.
Мажбурий меҳнат инсонга нисбатан ҳақоратдир
Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича қатъий чоралар кўрилишига қарамасдан, ҳудудларда яна мажбурий меҳнатга оид қонунбузилишлар учрамоқда. Айрим раҳбарлар ҳанузгача мажбурий меҳнат деганда фақатгина пахта теримини тушунади. Ташкилот ҳовлисини супуриш, ёввойи ўтларни юлиш, ерни юмшатиш каби ишларни эса оддий ҳол деб қабул қилишади. «Оқ ҳалатли ҳамшира шифохона ҳудудидан, ўқитувчи эса мактабдан чиқмаса бўлди, ичкарида ҳаммаси мумкин» деган ақида онгида ўрнашиб қолган.
КЛАСТЕРНИ КАСРИГА ДЕҲҚОН ҚИЙНАЛИШИ КЕРАКМИ?
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасига кластер тушунчаси кириб келганига уч-тўрт йил бўлиб қолди. Янги тузилманинг афзалликлари, унинг имкониятларидан ҳамма баробар манфаатдор бўлиши ҳақида кўп гапирилди.
ДЕҲҚОНГА КЕЛГАНДА ПУЛИМИЗ ЕТМАЙ ҚОЛАДИМИ?..
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин тус олди. Қонун лойиҳасига билдирилган фракция таклифи масъул қўмита томонидан ҳисобга олинмагани эътирозга сабаб бўлди.

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 50а-уй. 

Телефон: 0 371-276-95-90
Факс: 0 371-276-95-90

Электрон почта: toshkent.xdp@mail.ru