Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам. Учтепа туманидаги "Сеул эко" боғида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” маданий-маърифий тадбирида ҳам шулар ҳақида сўз борди. Унда, фахрий ва нуроний отахон-онахонлар, меҳнат фаоллари, турли фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида зафар қозонган учтепалик ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
– Мақсадлари улуғ, олға интилаётган ёшларимиз учун ота-боболаримиз ҳаёт йўли, уларнинг ўгиту насиҳати ҳамиша асқотган ва ҳар қандай эзгу амалга қўл уришдан олдин албатта ёши улуғ кексалардан дуо олиш халқимиз учун доимий одат бўлиб келган, – дейди "Учтепа" маҳалласи раиси Мухтор Илҳомов.
Тўкин дастурхон атрофида ташкил этилган “Уч авлод учрашуви” сўнгида барча тадбир иштирокчиларига туман ҳокими ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.