Депутат электр узилишдаги муаммони ҳал қилди
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати Улуғбек Маҳкамовга “Навоий” маҳалласи Боғи эрам кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси таъминотидаги носозликлар бўйича мурожаат қилди.
Депутат электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови юборди. Муаммо тегишли корхона вакиллари иштирокида 2 кун муддатда бартараф этилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.