“Имкон” акцияси Нукусда
Партиямиз Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Нукусда “Имкон” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ўтказилди.
Лойиҳанинг мақсади – ёшларни IT ва хорижий тиллар бўйича бепул курсларда ўқитиш орқали уларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, ишга жойлашишига кўмаклашишдан иборат.
Бугунги кунда Нукусда лойиҳа доирасида немис ва корейс тили ўқув курсларида 100 нафар ёшлар бепул ўқитилмоқда.