Ўзбекистон Халқ демократик партияси Данғара туман Кенгаши депутати Дилрабохон Мирфаёзова туманнинг энг чекка ҳудуди бўлган Катта Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Депутат ташаббуси билан маҳаллада кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, унинг депутатлик сўрови туфайли 27-сонли умумтаълим мактаби ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникасига кириш йўллари таъмирланиб, қаровсиз ҳолда ётган йўллар равон йўлларга айлантирилди.
Бундан ташқари, 4000 мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган Катта оқтепаликларни узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган тоза ичимлик суви масаласи ҳам депутатимиз Дилрабо Мирфаёзовани саъй-ҳаракати билан яқин кунларда ҳал этиладиган бўлди. Айни вақтда эса сув иншоотлари қурилиши жадаллик билан олиб борилмоқда.
Халқ демократик партиясидан депутат этиб сайланган Дилрабо Мирфаёзова каби сафдошларимиз партиямизнинг фахридир. Уларнинг фаолияти эл-юртга манфаат келтириш билан бирга, партиямизнинг обрў-эътибори юксалишига ҳам хизмат қилади.
Ўзбекистон ХДП Данғара туман Кенгаши