Вакилларимиз ICAPP Бош Ассамблеясида қатнашмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари 4–7 ноябрь кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ўтказилаётган Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) 13-Бош Ассамблеясида иштирок этмоқда.

 

“Ўзгарувчан дунёда ишончни тиклаш” мавзусига бағишланган ушбу Ассамблеяда қуйидаги йўналишлар диққат марказида бўлиб турибди:

– Барқарор тинчлик, осойишталик ва ижтимоий тенгликни таъминлаш;

– Демократик жараёнлар ва давлат бошқарувини мустаҳкамлаш;

– Сунъий интеллект имкониятларидан инсон манфаатлари ва умумий фаровонлик йўлида фойдаланиш;

– Иқлим ўзгариши муаммолари ва уларнинг ижтимоий оқибатларини юмшатиш.

 

ЎзХДП ушбу халқаро майдондаги иштироки орқали сиёсий партиялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришни, шунингдек, аҳоли ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, ҳуқуқлар билан бирга имкониятлар тенглигини таъминлаш йўналишларида тажриба алмашишни, бу борадаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш