Партия янгиликлари

Энг оғриқли муаммолар билан ишлаяпмиз
Мисол учун, илгари парламентда давлат бюджетини қабул қилиш жараёни ҳеч қандай тортишувларсиз бир кунда кечарди. Бюджет лойиҳасига ўзгартириш киритиш имконияти йўқ эди. Бирорта депутат ёки сиёсий партия фракциясининг таклифи қабул қилинмасди...

Фракциямизнинг келгуси йил иш режаси учун янги таклифлар муҳокама этилди(видео)
Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракцияси бир йиллик фаолиятини танқидий таҳлил қилди...

Улуғбек Иноятов: "Ҳаракатлар стратегияси: тараққиётнинг беш таянчи"
"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" газетаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари, спикер ўринбосари Улуғбек Иноятовнинг "ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ: ТАРАҚҚИЁТНИНГ БЕШ ТАЯНЧИ" сарлавҳали мақоласини эълон қилди. Унда шундай жумлалар бор:

Марғилон шаҳрида “Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” лойиҳаси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди(видео)
ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан Марғилон шаҳридаги “Ҳунармадлар маркази”да “Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” лойиҳаси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

ЎзХДП фракциясининг бир йиллик фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида фракциянинг 2020 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди, хато ва камчиликлар очиқ муҳокама этилиб, келгуси вазифалар бўйича амалий таклифлар билдирилди...

Мирзачўл туманида меҳнат ярмаркаси ўтказилди
ХДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Мирзачўл туманида «Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги» лойиҳаси дирасида тумандаги вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди...

“Меҳр-мурувват ойлиги” доирасида қатор хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда
ХДП Иштихон туман кенгаши раиси Л.Булакова “Қорақишлоқ” маҳалласида яшовчи Фотима Мирзиярованинг ногиронлиги бор фарзандига моддий ёрдам олишига амалий ёрдам берди. Шуннигдек, “Хумо” маҳалласида яшовчи Малоҳат Саидовага тикув машинаси берилишида амалий ёрдам берилди...

Сирдарёда янги йил арафасида яна 75 оилага янги уй калитлари топширилди
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги "Навбаҳор" ҳамда "Ҳақиқат" маҳаллаларида истиқомат қилаётган 75 нафар фуқарога янги уй-жойларнинг калитлари топширилди...

Ер участкаларини беришда қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Ер кодекси лойиҳаси янги таҳрирда ишлаб чиқилди.
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкалари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ери бўлиши мумкин эмаслиги сабабли чиқарилмоқда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фақат ижарага бериш назарда тутилади. Шунингдек, “Ўрмон тўғрисида”ги Қонун талабларига кўра, ўрмон хўжалигини юритиш, шунингдек, ўрмон эҳтиёжлари учун ер участкалари бериш тартиби белгиланмоқда...
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкалари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ери бўлиши мумкин эмаслиги сабабли чиқарилмоқда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фақат ижарага бериш назарда тутилади. Шунингдек, “Ўрмон тўғрисида”ги Қонун талабларига кўра, ўрмон хўжалигини юритиш, шунингдек, ўрмон эҳтиёжлари учун ер участкалари бериш тартиби белгиланмоқда...

ХДП депутати аҳоли бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда
Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Олтиной Намозова тумандаги “Мирзачўл текс” фаолияти билан танишди. Депутатнинг айтишича, яқинда ишга жойлашишда ёрдам сўраган бир гуруҳ хотин-қизлар депутатлик сўрови асосида ушбу корхонага ишга жойлаштирилган эди...

Партиямиз фидойиси йилнинг энг яхшилари сафида эътироф этилди
Тошкент вилоят ҳокими Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари Сайёра Файзиевани “Йилнинг энг талабчан бошқарма бошлиғи” номинацияси бўйича тақдирлабди.
Сайёра Мавлоновна Халқ демократик партиясининг Тошкент вилоят кенгашига ҳам бошчилик қилади...
Сайёра Мавлоновна Халқ демократик партиясининг Тошкент вилоят кенгашига ҳам бошчилик қилади...

Аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди
Тўрақўрғон тумани “Қўшқайрағоч” МФЙ аҳолиси неча йиллардан бери тоза ичимлик суви масаласида қийналиб келаётган эди. Маҳалла аҳли ушбу масалада халқ депутатлари туман кенгаши депутати Иномиддин Асрақуловга мурожаат қилишди...

Юзма-юз кўришиб, мурожаатлар тингланди
Фракция аъзоси Зуҳра Шодиева Оққўрғон ва Қуйичирчиқ туманларида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борди...

Мурожаат асосида фуқарога тикув машинаси олиб берилди
“Хуррам” МФЙ Кате қишлоғида яшовчи, “Темир дафтар”га киритилган 1-гуруҳ ногирони Муҳаббат Камолова тикув машинаси олиб берилишини сўраб мурожаат қилганди. Вилоят партия кенгаши раиси З.Тўеванинг ташаббуси билан ушбу мурожаат ҳал этилди...

Депутат Улуғбек Вафоев ўқитувчилар билан учрашди(видео)

Ўзбекистон ташаббуслари фаол қўллаб-қувватланмоқда
Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу олий доирадаги анжуманда Ўзбекистон биринчи марта раҳбарлик қилди. Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аваз Ўринбоев Риштон туманида ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказди(видео)

Депутат аҳоли мурожаатларини ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов Шофиркон ва Пешкў туманларида сайловчилар билан учрашди...

Ижтимоий масалаларни жараённинг ичига кириб ўрганиш зарур
Сайёр учрашувларда сайловчилар томонидан тадбиркорлик ва боғдорчилик учун ер ажратиш (7 та), ичимлик суви (18 та), газ (17) ва электр энергия (23та) таъминоти, болалар боғчаси (10 та), мактаб қуриш (7 та) бўйича, йўлларни таъмирлаш (19 та), уй-жойга бўлган эҳтиёж (7 та) ҳамда бошқа масалалар (30 та) юзасидан жами 138 та мурожаатлар қилинди...

Қоровулбозордаги “Сардоба”га депутат ташаббуси билан 2 километру 200 метр масофага янги табиий газ қувурлари ўрнатилди
Бунгача Қоровулбозор туманидаги “Бўзачи” МФЙга қарашли Сардоба қишлоғи аҳолиси табиий газ пастлигидан азият чекиб келарди. Аксига олиб, олис чўл ҳудудида жойлашган манзил вилоятнинг бошқа туманларига нисбатан совуқ ва аёзли...