Партия янгиликлари
Мурожаатларга бефарқ қарашга ҳаққимиз йўқ
ХДП Касби туман Кенгаши ҳузурида ташкил этилган “Жамоатчилик қабулхонаси”да фуқароларни қабул қилиш, мурожаатлар билан ишлаш тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Натижада “Жамоатчилик қабулхонаси”га мурожаат қилаётган фуқароларнинг муаммоли масалаларииннг 75-80 фоизи халқ депутатлари туман кенгашидаги партия гуруҳи томонидан ижобий ҳал этилмоқда, одамларнинг оғири енгил бўлмоқда...
Сайловчилар мутасадди ташкилотлар ҳал қилмаган масалалар бўйича депутатдан ёрдам сўрашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси Мавжуда Ҳасанова Узун туманида сайловчилар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг мурожаатларини ҳал этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатмоқда...
Депутат қонун лойиҳалари бўйича аҳоли таклифларини ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев 60-Пайариқ сайлов округида ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказди...
Мурожаат муаммога айланмаслиги учун уни қисқа муддатда ҳал этиш зарур
Фарғона туманидаги Халқ қабулхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, туман хокими ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида ташкил этилган қабулда ҳам аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар жойида ечимини топди. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам ажратиш, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш мақсадида ер ажратишни сўраб, даволанишга зарурати бор, лекин маблағи йўқлиги сабаб, имкон тополмаётган фуқароларимизнинг мурожаатлари бўйича амалий чоралар кўрилди...
Депутат Анвархон Темиров ҳокимликдан шифохона таъмирини охирига етказишни сўради
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Анвархон Темиров ўзи сайланган ҳудуд Косонсой туманида ижтимоий масалаларни ўрганмоқда...
Депутат туман ҳокими билан бирга 100 дан ортиқ мурожаатни қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Шербек Бўронов Пахтачи туманидаги ижтимоий объектларда яратилган шароитларни ўрганди...
Депутат Қизилгул Қосимова қурилиши тўхтаб қолган шифохонани ишга тушириш масаласини қатъий қўйди
Қабул қилинган қонунлар қандай ишлаяпти? Жамиятимизда қандай қонунларга, қайси қонуннинг қандай меъёрларини мустаҳкамлашга эҳтиёж юзага келмоқда? Сайловчилар, хусусан, электорат вакилларининг муаммолари ҳал бўлиши учун нима қилмоқ керак? Депутат учрашув мобайнида ушбу масалаларга эътибор қаратди...
Истиқлолнинг ўттиз йиллик байрами ҳар қачонгидан кўтаринки руҳда, юқори савияда нишонланади
Ҳақиқаттан ҳам, барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаи бўлган Ватанимиз мустақиллигининг моҳияти ва аҳамияти, халқимизнинг фидокорона меҳнати, эзгу орзу-интилишларини фарзандларимизга тушунтириш, тарғибот қилиш унинг шукуҳини янада оширади, деб ўйлайман...
Депутат Зухра Шадиева поликлиника ва болалар интернатидаги шароитни ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Зухра Шадиева Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги ақлий ривожланишда нуқсони бор болалар интернатидаги яшаш шароити, ўқиб-ўрганиш учун ўтиладиган махсус машғулотлар жараёни, моддий-техник таъминот ҳолати билан бевосита танишди...
Маданий хордиқ сотиб олинмайди
Биринчидан, байрам кунлари арафасида аҳолида фарзандлари, яқинлари, оиласи билан маданий хордиқ олиш эҳтиёжи юқори экани яққол сезилмоқда.
Иккинчидан, пойтахтимизда оммавий дам олиш масканларининг тижорат билан қоришиб кетгани, бемалол сайр қиладиган ҳудудлар жуда камайиб қолгани ҳақли эътирозларни келтириб чиқармоқда...
Тўғри фикр, адолатли маслаҳат билан ҳар қандай муаммони ҳал этиш мумкин
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин ҳамда Сардоба туманларида техноген ҳодисадан жабр кўрган юртдошларимизга ёрдам бериш, уларга шароит яратиш бўйича беш ой мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида бир гап гапиришдан олдин, имкон бўлса, келиб кўз билан кўриш керак, деб ўйлайман...
Сайёр қабуллар давом этмоқда
ЎзХДП Тўрақўрғон туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ташаббуси билан сайёр қабул ўтказилди...
Депутат Шоҳиста Турғунова Чортоқ туман кенгашига тушган мурожаатларни ҳал этишга киришди
Туман кенгашига келган 32 та мурожаатнинг аксариятини маҳаллий ҳокимият вакиллари, корхона-ташкилотлар мутасаддилари билан ҳамкорликда ҳал этиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилинди.
Жойида кўриб ўрганиб, сўнг хулоса қилиш керак бўлган 11 та мурожаат юзасидан ҳам зарур чоралар белгиланадиган бўлди...
Депутат Шербек Бўронов Пахтачи туманида камбағалликни қисқартириш ишларини ўрганмоқда
ХДП фракцияси аъзоси Шербек Бўронов ҳозир Самарқанд вилояти Пахтачи туманида. “Темир дафтар”, "Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари"ни шакллантириш, камбағалликни қисқартириш бўйича секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳақиқий ҳолати ўрганилмоқда...
Депутат Зулайҳо Акрамова 20 та янги хонадон калитларини эгаларига топширишда қатнашди
Депутатимизнинг хабар беришича, бугун Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида истиқомат қилувчи 25 нафар фуқаронинг уй-жой олиш масаласидаги мурожатлари ижобий ҳал этилган...
Халқ демократик партиясининг парламентдаги депутатлари ўз сайлов округларига жўнаб кетди
Фракция аъзолари истеъмол бозори, савдо шохобчаларидаги нарх-наво барқарорлиги, маҳсулотлар нархи сунъий оширилишининг олдини олиш бўйича маҳаллий ҳокимлик кўраётган чоралар назорат-таҳлил тартибида кўриб чиқилади...
Ўзбекистон туманида “Ёшларга кўмак!” лойиҳаси: 15 нафар ёшларга ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди
“Ёшларга кўмак!” лойиҳасининг навбатдагиси Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ўтказилди. Амалий тадбир доирасида тумандаги "Сулаймон", "Элаш" қишлоқларидаги хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашилди...
Депутат сайёр қабул ўтказди
Аҳолини қийнаб келаётган муоммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутати С.Султонов шаҳардаги Мирзо Улуғбек маҳалласида сайёр қабул ўтказди...
Туҳмат ва ҳақорат қилган аввал жарима тўлайди
Туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Қонун лойиҳасига кўра, бу билан боғлиқ жиноятларни енгиллаштириш чоралари киритилмоқда. Яъни, Жиноят кодексидан туҳмат ва ҳақорат қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси олиб ташланиши назарда тутиляпти. Ушбу меъёрнинг ўрнига жарима ёки мажбурий жамоат иши жазоси қўшилмоқда...
Ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Энди туҳмат ва ҳақорат ҳолатлари билан боғлиқ жиноятлар телекоммуникация ёки Интернет тармоқларига жойлаштириш орқали амалга оширилса ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Аммо, ушбу жиноятлар таркибига нисбатан енгиллаштириш чоралари қўлланилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинмоқда...