Партия янгиликлари
ҲАМДАРДМИЗ!
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Асака туман кенгаши раиси Мўйдинжон Дадажоновга ўғли Жасурбек Дадажоновнинг бевақт вафот этганлиги муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
ЎзХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди (видео)
Улуғбек Иноятов, ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси:
— 2019 йилги сайловларда партиямиз умумий сайлов якунлари, умумий депутатлик ўрни бўйича 5 та сиёсий партия ичида иккинчи ўринни эгаллади...
Депутат ва ҳаёт
Тобора яқинлашиб келаётган мустақиллигимизни 30 йиллик тўйи ҳар биримизни ватан ва халқ манфаатларида йўлида жонкуяр бўлишга, биз депутатларни сайловчилар орасида кўпроқ бўлишга, уларнинг дарду ташвишлари билан яшашга даъват этмоқда...
Раҳбар ходимларнинг масъулияти янада ошади
Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор муҳим аҳамият касб этади...
Хотин-қизлар доимий эътиборимизда!
Партиямиздан халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати, “Қарши мебель” масъулияти чекланган жамият раҳбари Саломат Камилованинг амалий ишлари бошқаларга ибрат бўлмоқда...
Тест синовлари шаффоф ва очиқ, мумкин қадар қулай шароитларда ўтказилиши лозим
Бу йил юртимизда ёз ҳаддан ортиқ иссиқ келгани, аномал ҳароратлар кузатилаётгани тест жараёни стадионларда ўтказилиши муносабати билан айримларда хавотир уйғотмоқда. Уларга кўра, ёшлар ҳаётидаги энг масъулиятли, ҳаяжонли дамларда омадларини ана шундай ноқулай шароитда синаб кўришлари билим ва истеъдодларини юзага чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин...
Фуқаролар саломатлиги ҳар нарсадан устун
Мамлакатимиз раҳбарининг “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шундай эзгу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятли...
Аёллар ҳали ҳам жазирамада экан
Ҳақиқатан ҳам ҳашар авжида, 44-46 даража иссиқ, қоқ тушлик вақтида ноинсофларча аёлларни ишлатиш ва раҳбарларининг соя-салқинда хизмат машиналарида ўтиришини қандай тушуниш мумкин?..
ХДП депутати аралашуви билан муаммога ечим топилди
ХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов жорий йилнинг 1-3 февралда сайловчилар билан учрашув ўтказганди. Учрашувлар давомида Пешку туманининг “Хўлбор”, “Дўстлик”, “Қорақалпоқ” МФЙ аҳолиси томонидан бугунги кунда жойларда электр энергияси билан боғлиқ бир қатор масалалар кўтарилди...
Янги Ўзбекистонни барпо этишда янгича тизим
Мазкур қарор вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга ва Янги Ўзбекистоннни барпо этишда янгича мезонлар асосида меҳнат қилишга хизмат қилади...
Ҳокимлар сайлови: тажриба-синовсиз хулосага кела олмаймиз
Ҳокимларга кенг ваколат берилганлиги, ўзи раҳбар бўлган ҳудуддаги фуқароларга ҳисобдор эмаслиги оқибатида уларнинг айримлари ўша ҳудудда ўзларини ҳокими мутлақ сифатида тутадиган бўлишди.

Ҳокимлар сайлови масаласида бирон-бир ҳудудда тажриба қилиб кўришимиз зарурлигига тўхталган эдим. Бу таклиф турлича талқин қилинди. Шунинг учун ушбу масалани кенгроқ тушунтиришга ҳаракат қиламан...
Давлат Дастурининг ижроси халқни олдидаги масъулият
Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар томонидан дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2021 йил биринчи ярим йилликда бажарилиши юзасидан ҳисоботи қизғин муҳокама қилинди...
Жазирамада аёлларни “жазо”лаганлар жазога тортилиши шарт!
Жойларда ҳалиям феодалча фикрлайдиган, қонунларни бир четга суриб қўйиб, раҳбариятга яхши кўриниш илинжида бу натижа ва эътирофларни йўққа чиқаришга сабаб бўладиган “ташаббус”ларни амалга ошираётган мутасаддилар ҳам йўқ эмас...
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси тўғрисида
Мажлисда Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида фаол иштирокини таъминлаш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди...
Партиянинг янги рамзи таклиф этилди
Партия Марказий Кенгаши Мафкура ва маърифий ишлар бошқармаси бошлиғи Малика Рашидова ХДП Ишчи гуруҳининг партияни ребрендинг қилиш, сиёсий брендини яратиш, логотипини янгилаш бўйича амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди...
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси тўғрисида
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши мажлислар залида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бошланди...
Партия лойиҳаси туфайли “Аёллар дафтари”даги 83 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди
Партиядошимиз Наманган шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Ғайбуллаев тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган Дилноза Абдулҳамидовага 14 дона тикув машинаси олиб беради...
Йил якунига қадар 35 та тиббий марказ ишга туширилади
Бугун бўлиб ўтган фракция йиғилишида депутатлар пандемия шароитида республикамизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишлар, ковид-19 билан касалланганларни реабилитация қилиш жараёнида олис ҳудудлардаги аҳолига ёрдам кўрсатиш масалалари қай аҳволда экани билан қизиқдилар...
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги нега боқибеғам?
Куни-кеча давлат ташкилотлари орқали Россияга бориб, алданиб қолган 41 нафар мигрант ўзларининг аянчли шароити ҳақида видеомурожаат йўллашган. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали орқали Россияга бориб қолган фуқаролар филиал раҳбари Улуғбек Йўлдошевга мурожаат йўллаб, ойига 33000-50000 рубль ваъда қилишгани, аммо кунлик даромадлари 120-130 рублдан ошмаётганидан шикоят қилишган...
Шаҳрисабз тумани учун ичимлик суви ва оқава сувларга маблағ ажратилмаган
Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида ҳукумат ҳисоботи бўйича муҳокама жараёнида депутат Дилором Имомова аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида сўради...