Ёшлар билан мулоқот
Ёшлар билан мулоқот

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Уйчи туман кенгаши томонидан "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт техникумида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман бўлими, Нуронийлар Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир партия фаоли, халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Нафиса Мамасолиеванинг кўмагида “Хизиробод” маҳалласида яшовчи Маматқулов оиласи томонидан имтиёзли кредит ҳамда субсидия ҳисобига ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишишдан бошланди. Эътиборлиси, Манзура Маматқулова бундан аввал “Аёллар дафтари”да рўйхатга турган. Эндиликда тадбиркорлик билан шуғулланиб, иссиқхонадан бир йилда 3 марта ҳосил оляпти. Энг муҳими, оила доимий даромад манбаига эга бўлди, рўзғорга барака кирмоқда.

Тадбир доирасида техникум битирувчилари билан учрашув ташкил қилинди. Ёшлар билан ўтказилган бевосита мулоқотда улар қизиққан соҳалар, ишга жойлашиш тартиблари, олий таълимга киришда бериладиган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Учрашувда 3 нафар ёш партия сафига қабул қилинди.

Тадбир иштирокчилари, техникум қошида ташкил этилган “Намтекстиль” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Корхона раҳбари Ф.Мелибоева партия сафига қабул қилиниш билан бирга, у аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожалантиришдаги хизматлари учун Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Ташаккурномаси” билан тақдирланди.

"Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида ташкил этилган шахмат-шашка, стол тенниси мусобақалари қизғин ўтди. Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари партиянинг “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш