Партия янгиликлари
Жамиятнинг ижтимоий манзараси ўзгармоқда
Аҳолининг энг камбағал қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш сиёсати эҳтиёжманд оилаларга бериладиган ёрдам пуллари билан чекланиб қолмасдан аҳолининг иқтисодий фаровонлиги даражасини ошириш учун шароит яратилмоқда...
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатлари томонидан ўрганилган масалаларни халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига фаол олиб чиқиш, депутатлик гуруҳлари орқали ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларни бартараф этиш ҳамда уни ҳал этишда фаолроқ бўлишга келишиб олинди...
Хоразм вилоят партия кенгаши келгуси йилда ҳам ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлади
Йил якунланяпти. Ҳар биримиз фаолиятимизни сарҳисоб қиламиз, амалий ишларимизни таҳлил қиламиз, шунга асосан келгуси режаларимизни белгилаймиз. Айниқса, бу йил партиялар учун катта имтиҳон, яна бир синов йили бўлди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Президент сайловида фаол иштирок этди...
Тарғиботчилар учун семинар-тренинг ташкил этилди
Қарши шаҳридаги Маънавият масканида қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш ташкил қилинган семинар-тренингда энг фаол тарғиботчилар ишини оммалаштириш, бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди...
“Янги йилим – яхши йилим” танлови янги иқтидорларни кашф этди
Халқ демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши томонидан Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида “Меҳр улашинг” акцияси доирасида «Янги йилим – яхши йилим» номли ижодий ишлар танлови ўтказилди...
Фаол ёшлар тақдирланди
Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Нукус давлат педагогика институтида талаба ёшлар ўртасида ўтказилган “Заковат” интелектуал ўйини ҳам ушбу мақсадда ташкил этилди...
Сессияни бозорга айлантириш донолик белгиси эмас
Президент Парламент мажлисларини тўғридан тўғри жамоатчликка кўрсатиш бўйича тавсия берди. Жараён бошланди. Биринчи қадамлар ҳамма томон учун ҳам осон эмас, мақтовлар ҳам, танқидлар ҳам бор. Энг катта ютуқ табиийлик, дейишмоқда. Табиийлик, очиқлик ва тўғриликсиз демократия томон юролмаймиз...
Фарғона вилоятида 599 нафар хотин-қиз имтиёзли уй-жой билан таъминланди
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари партия туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари томонидан вилоятда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга арзон уй-жойлар ажратилиши, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бошқа йўналишларда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг ижроси ўрганилди...
Партиямиз фахрийлари ғолиблар сафида
Бу гап Наманган шаҳрида нуронийлар ўртасида ўтказилган “Ёшлар мураббийси” кўрик-танловининг вилоят босқичида кўп такрорланди...
Депутатлик гуруҳи қонун ижросини ўрганмоқда
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг туманда ижроси юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда...
“Давлат қарзи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида мазкур қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди...
Бизнинг депутат
Халилла Ешимбетов,
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ва Жуқорғи Кенесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари.
Ҳаддидан ошган инспекторнинг ҳатти-ҳаракати жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди
Ижтимоий тармоқларда автомобиль ювиш шаҳобчасида йўл патрул хизмати ходими ўз мансабини суистеъмол қилишга уринган ҳолат акс этган видео тарқалди...
Байрам муносабати билан саховат тадбири ўтказилди
Халқ демократик партияси Нукус шаҳар кенгаши томонидан «Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди» шиори остида республика марказидаги “Қурылысшы” ва “Қос көл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хайрия тадбири ўтказилди...
Стратегик шериклик муносабатларини юқори даражага олиб чиқувчи тарихий ташриф
Корея Республикаси билан икки томонлама муносабатлар масалаларининг бутун мажмуи бўйича стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда худди шундай ютуқлар кузатилмоқда...
Ўзбекистон – Корея: ўзаро шериклик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон — Корея муносабатлари ҳақида гап кетганда, кейинги йилларда ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяётган, стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама ривожланиб бораётган икки давлат кўз олдимизда гавдаланади...
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Халқ демократик партияси томонидан ушбу мақсадда ташкил этилган "Аёл соғлиги – жамият бойлиги" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир партия Хоразм вилояти Қўшкўпир туманининг энг чекка ҳудуди бўлган Ғозобод қишлоғида ўтказилди...
Хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар (инфографика)
Имкониятлар ёшлар учун
Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутати Акмал Исмоиловнинг "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида иш билан банд бўлмаган ёшлар иштирокида ўтказган учрашувида шулар ҳақда тушунчалар берилди...
Масъуллар жазога тортилиши керак
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, “Бестобе” ҚФЙда яшовчи фуқаронинг газ ва сув таъминоти йўқлигидан ҳали дунёга келмаган фарзанди она қорнида нобуд бўлгани борасида қилган арз-доди ижтимоий тармоқларда катта акс-садо берди...