Депутат ёшлар билан учрашди
Тошкент педагогика коллежида халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова билан "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда депутат фаолиятига доир амалий натижалар ва режалар ҳақида маълумотлар берилди, ёшлар томонидан савол-жавоблар, таклифлар ва фикр мулоҳазалар билдирилди.
Учрашув сўнгида партия сафига қабул қилинган бир гуруҳ фаол ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши
Ахборот хизмати.