Меҳр улашилган жойда инсон қадри улуғ
Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати И. Қодирова ташаббуси билан “Меҳр улашайлик” акцияси доирасида “Меҳрнури” МЧЖ кундузги парвариш ва соғломлаштириш марказида хайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида депутат марказ раҳбари Д. Абдумалиева билан учрашиб, муассасанинг фаолияти, болалар учун яратилган шароитлар ҳамда уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар билан танишди.
Шунингдек, марказда даволанаётган ногиронлиги бўлган ҳамда Камбағаллик реестрида рўйхатда турувчи 18 нафар боланинг ҳолидан хабар олиниб, уларга хайрия ёрдамлари кўрсатилди.
“Меҳр улашайлик” акцияси доирасидаги ушбу тадбир эҳтиёжманд болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга эътибор кўрсатишга қаратилди.