“Сиёсатчи аёл” кўрик-танловининг Чирчиқ шаҳар босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан “Сиёсатчи аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Танлов учта шарт — “Танишув”, “Сиёсий ҳозиржавоблик” ҳамда “Хотин-қизлар муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли” йўналишлари асосида ташкил этилди. Иштирокчилар ўзларини таништириб, ташкилотчилар томонидан тайёрланган саволларга жавоб бердилар, шунингдек, ижтимоий лойиҳаларини тақдим этдилар.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланди. Танлов якунида энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар аниқланди.