Депутат мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини ўрганди

 

Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Беҳруз Бафоев ҳудуддаги 15-сон умумий ўрта таълим мактабининг 2026/2027-ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш давомида 660 ўринли, 2025 йилда янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган мактаб биносининг сақланиш ҳолати, синфхоналарнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, мактабдаги мавжуд шароитлардан оқилона фойдаланиш, янги бинони белгиланган талаблар асосида асраб-авайлаш ва таълим жараёнини сифатли ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш