Мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Термиз шаҳар кенгаши раиси З. Дониёрова томонидан шаҳардаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида муассасада яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва сақланиш ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, педагог ходимлар билан мулоқот ўтказилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Таъкидланганидек, мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш ҳамда таълим сифатини ошириш масалалари доимий эътиборда бўлиб қолади.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш