Мактабгача таълим ташкилотлари ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди

 

Партиямиз Жиззах вилоят кенгаши раиси Нуриддин Холматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ш.Рашидов туманидаги 3, 6 ва 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўрганиш олиб борди.

Ўрганишларда ёнғин, электр, санитария ҳамда умумий хавфсизлик талабларига риоя этилиши, болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, тарбияланувчилар учун тузилган кунлик таомнома белгиланган меъёрларга қанчалик мослиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилди.

Ишчи гуруҳ муассасаларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун масъул ташкилотлар билан боғланиб, муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ҳал этилиши борасида таклиф ва тавсияларини берди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш