Наманганда 500 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Партиямиз Наманган вилоят кенгаши томонидан “Соғлом жамият – кучли давлат” шиори остида Наманган шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникаси билан ҳамкорликда бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида 500 нафардан ортиқ фуқаролар тажрибали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Жумладан, қон босими, қанд миқдори, юрак фаолияти, ЭКГ, УЗИ ҳамда бошқа муҳим тиббий текширувлар амалга оширилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Касаллиги аниқланган ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларга тегишли тавсия ва йўлланмалар тақдим этилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш