Бахмалдаги оилавий шифокорлик пунктига янги трансформатор ўрнатилди

 

Ҳудудларда аҳоли саломатлигини асраш ва тиббий хизмат сифатини ошириш йўлидаги амалий ишлар давом этмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши депутати А. Зикиряев ташаббуси ва ҳомийлар билан ҳамкорликда тумандаги “Барлос” маҳалласида жойлашган “Турон” оилавий шифокорлик пункти биносига янги ҳамда замонавий трансформаторлар ўрнатиб берилди.

Натижада мазкур тиббиёт муассасасида электр энергияси узлуксизлигини таъминлашга ва аҳоли учун кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати янада яхшиланишига эришилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш