Аҳоли мурожаатлари асосида депутатлик сўровлари юборилди

 

Ўзбекистон ХДП Қумқўрғон туман кенгаши раиси, партия депутати М. Намозов “Бир маҳалла – бир ташаббус” лойиҳаси доирасида ҳудудларга чиқиб, хонадонма-хонадон юриш орқали аҳоли мурожаат ва таклифларини ўрганди.

Ўрганиш давомида “Уяс” маҳалласида йўл инфратузилмаси, ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, ободонлаштириш билан боғлиқ ҳамда бошқа ижтимоий муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида депутат томонидан тегишли ташкилот ва масъул идораларга депутатлик сўрови юборилди. Унда муаммоларни қисқа муддатларда ҳал этиш ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот тақдим этиш сўралган.

Шунингдек, аниқланган муаммолар депутат томонидан назоратга олиниб, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўрилиши белгиланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш