Депутат сўрови асосида ички йўл таъмири тезлаштирилди
Халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати Абдулхафиз Абдиманнопов томонидан Қорақалпоқ маҳалласининг Ифтихор кўчасидаги ички йўл ҳолати юзасидан депутат сўрови юборилди. Унда йўлда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари чўзилиб кетгани, бу эса транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати учун ноқулайлик ва хавф туғдираётгани қайд этилди.
Сўровда таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш муҳимлиги таъкидланди. Мазкур масала юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат йўлланди.
Мурожаатга жавобан Андижон туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан ушбу йўлдаги таъмирлаш ишлари давом эттирилиб, якунланди.