Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишидаги партиямиз ташаббуслари муҳокама қилинди

 

Партиямиз Фарғона вилоят кенгаши томонидан Олтиариқ тумани “Нуронийлар маскани” мажлислар залида “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш: партиявий ёндашув ва амалий ташаббуслар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят ва туман кенгаши депутатлари, маҳаллий давлат идоралари вакиллари, партия фаоллари, оммавий ахборот вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар партиянинг аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда ижтимоий адолат тамойилларига асосланган сиёсатини амалиётга татбиқ этиш йўналишида амалга ошираётган ишлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, касб-ҳунар ўқув марказлари орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллаларда жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Суҳбат очиқ ва кўтаринки руҳда ўтди. Якунда иштирокчилар аҳолининг турмуш даражасини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини янада самарали қилиш бўйича таклиф ва тавсияларини билдиришди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш