Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида “Саломатлик мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги амалий тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбир Тошбулоқ шаҳарчасида жойлашган “Ўзбекистон савдо комплекси” ҳудудида бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, профилактик чоралар орқали турли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш асосий мақсад этиб белгиланган.
Тадбир давомида 130 дан ортиқ фуқарога малакали тиббиёт ходимлари томонидан турли касалликларнинг олдини олиш, соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликни таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш каби йўналишларда муҳим тавсиялар ва тушунтиришлар берилди.
Аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиши режалаштирилган.