Хонқаликлар йўл сифатидан норози
Хонқаликлар йўл сифатидан норози

 

Депутат сўрови юборилди

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги «Дургадик» маҳалласидан ўтган 4К-965 йўлининг 0-километрдан 5 километргача бўлган қисми таъмирталаблиги ижтимоий тармоқларда эътирозли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Фуқаролар йўлдан ҳаракатланиш қийинчилик туғдираётгани, қаттиқ чанг-тўзон кўтарилаётганидан норози бўлиб, шу билан бирга, «Обод маҳалла» дастурига кўра йўлни таъмирлашга ажратилган маблағлар мақсадсиз ишлатилган бўлиши мумкинлиги тўғрисида эътирозлар билдирмоқда.

Хоразм вилоят Кенгаши депутати, ЎзХДП гуруҳи раҳбари Раҳимберган Юсупов ички йўл билан боғлиқ ҳолат бўйича асослантирилган тушунтириш беришни сўраб, Хонқа туман ҳокими У.Ж. Давлатовга депутатлик сўрови юборди.

Унда, жумладан, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида туманда йўлларни таъмирлаш бўйича олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиш ҳам сўралган.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш