ХДП номзоди поплик сайловчилар ҳузурида

 

Поп туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникасида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шоҳиста Турғунова сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда номзод партиянинг аввалги дастури ижроси юзасидан олиб борилган амалий ишлар ва янги қабул қилинган Сайловолди дастуридаги устувор вазифалар, уларни жамият ва инсонлар ҳаётида тутган ўрни хусусида сўз юритди.

Қайд этилдики, партиянинг асосий ғояларидан бири ижтимоий ҳимоя бўлиб, вақтинча ишсизлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам манфаатларини ҳимоя қилади. Партия Сайловолди дастурида, номзодлар илгари сураётган ғоя ва мақсадларда бу масала алоҳида эътибор қаратилгани ҳам дастур электорат манфаатлари асосида ишлаб чиқилганидан далолат беради.

Дастурда партиянинг меҳнатга лаёқатли аҳолининг шахсий ташаббуслари ва уддабуронлигини рағбатлантириш масаласи қамраб олинган. Унга кўра, фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, касбий тайёргарлиги ва қайта тайёрланишини ташкил этиш лозим. Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар шуғулланиши мумкин бўлган соҳаларни ҳамда ўзини ўзи банд қилган, деб ҳисобланадиган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш таклифлари ҳам ХДП дастуридаги устуворликлардан саналади.

Шоҳиста Турғунова аҳоли вакиллари билан учрашувда ана шу жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди. Очиқ ва самимий мулоқотларда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан депутатликка номзодга мурожаат қилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш