66
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш янги босқичга чиқмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қарши шаҳрида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг амалий механизмлари” мавзусида амалий ўқув-семинар ўтказди...
Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати жамоатчилик эшитувида муҳокама қилинди
Партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгаши масъуллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Денов туманида тажриба-синов тариқасида жорий қилинган янги модел асосида амалга оширилаётган ишлар, унинг самарадорлиги ва одамлар ҳаётига таъсири ўрганилиб, мутасадди идора ва ташкилотлар иштирокида ўтказилган жамоатчилик эшитувида муҳокама қилинди...
Депутатларнинг ташаббуси билан Бўстонлиқда 9.6 км йўл тўлиқ таъмирланди
Партиямиз Бўстонлиқ тумани Кенгашидаги депутатларимиз О.Бобоев, Ж.Садиров, Й.Холмуродовга “Собир Раҳимов”, “Наврўз” ва “Марказий” маҳаллалари фуқароларидан ички йўлларни таъмирталаблиги тўғрисида мурожаатлар келиб тушган эди. Депутатларимиз ҳолатни жойига чиқиб ўрганди ва йўллар таъмирга муҳтож, деган хулосага келишди...
Депутат кундалиги: Маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз фаолиятидан
Муаммо бартараф этилиб, аҳоли хавфсизлиги таъминланди
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати С. Собиржонов томонидан Юнусобод тумани “Ҳасанбой” маҳалласи, Барака кўчасидаги 56-уй олдида жойлашган бетон электр тиргакларининг авариявий ҳолатга келиб қолгани юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, унда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, электр таъминоти барқарорлигини сақлаш, ҳудуддаги хавфли ҳолатни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди...
Депутат сўрови натижасида сув иншоотининг техник ҳолати яхшиланди
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати М. Низомиддинов томонидан аҳоли мурожаати асосида Паркент тумани Номданак қишлоғи “Обод” ва “Чинорли” маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаб келаётган сув иншоотининг техник ҳолатини яхшилаш юзасидан юборилган депутат сўрови амалий натижа берди...
Имконияти чекланган шахсларга имкониятлар яратиш – устувор мақсадимиз
Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши депутати Ж. Абдуллаев томонидан “Шайхон” маҳалласида яшовчи имконияти чекланган фуқаро С. Соҳибованинг ҳолидан хабар олиниб, кундалик ҳаётида дуч келаётган қийинчиликлари атрофлича ўрганилди...
Депутатимиз носоз канализация тармоқлари бўйича сўров юборди
Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши депутати И. Машарипов томонидан “Истиқбол” маҳалласи, Маданият кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли мурожаатлари асосида навбатдаги депутатлик сўрови юборилди...
Боғчадаги муаммолар бўйича сўров юборилди
Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашидаги депутатимиз С.Саидов 13-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги мавжуд ҳолатни ўрганди...
Депутатлар ёрдами билан 410 та хонадон оқова сув билан таъминланди
Халқ депутатлари Қораўзак тумани Кенгаши депутатларининг “Янги Қораўзак” қишлоғида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида, ҳудуддаги сув оқиб келувчи Қолдовли ариғига қувур ўрнатиш ва 2 км узунликдаги ҳудудни экскаватор ёрдамида қазиш масаласи юзасидан мурожаат билдирилган эди...