Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 июлида мамлакатимизда муддатидан илгариги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Халқ демократик партияси мазкур сайловда ўз номзоди билан фаол қатнашади.
Шунга кўра, Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига илгари сурилаётган номзод Улуғбек Илясович Иноятовни қўллаб-қувватлаб, имзо йиғиш жараёни давом этмоқда.
Жараён республикамизнинг барча ҳудудлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар кенгашлари, 200 дан ортиқ шаҳар ва туман кенгашлари, 10 мингдан зиёд бошланғич партия ташкилотларида ташкиллаштирилмоқда. Шунингдек, жараёнда партиямизнинг 1600 га яқин депутатлари ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Партиянинг ташкилотларидаги сайлов штаблари доимий ишлаб турибди.
Ҳурматли фуқаролар!
Мамлакатимизда ўтаётган муҳим сиёсий жараёнларда сиз ҳам фаоллик кўрсатишингизни, ўз фуқаролик позициянгизни билдиришингизни сўраймиз.
Бизнинг номзодни қўлаб-қувватлаб имзо қўйишни хохлаган сайловчилар қуйида кўрсатилган манзилларга келишлари мумкин. Номзод учун имзо қўйишга келган шахслар ўзлари билан паспорт, ID карта ёки уларнинг электрон варинтини олиб келишлари сўралади.
Имзо йиғиш жараёнлари соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.
Имзо тўплаш учун ташкил этилган жойлар билан қуйидаги графикда танишишингиз мумкин.
.pdf файл юкланишини кутинг