Бухоро вилояти
Карантин юмшатилгани билан эпидемиологик вазият барқарор эмас
Бир нарсани унутмайлик, карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Ҳар куни 700 га яқин инсоннинг инфекция билан зараланиши юртимизда ҳали эпидемиологик вазият барқарор эмаслигидан далолатдир...
Бухорода “Биз биргаликда енгамиз!” хайрия дастури бошланди
Хайрия дастури доирасида Бухоро вилоятидаги шифохоналарга беморларни қутқариш учун зарур бўлган 5760 кг миқдоридаги суюқ кислород тақдим қилинди...
Шерзод Раҳмонов Мактабгача таълим вазирлигига депутатлик сўрови билан чиқди (видео)
Пешку туманидаги йиллар давомида яроқсиз, тўкилиб тушай, деб турган биноларда фаолият олиб бораётган иккита боғчани таъмирлаш бўйича Президент топшириғи ва Вазирлар Маҳкамаси қарорида вазифалар белгиланганлигига қарамай, амалий ишлар бошланавермаган. Нега бундай бўлган? Мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги сабаб болалар оғир таълим-тарбия олиши керакми?..
Ресурслар самарали йўналтирилмаса, муаммолар охиригача ҳал этилмайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари жойларда ўрганишлар ўтказди ва унинг натижалари палата Кенгаши йиғилишларида муҳокама қилинди. Хусусан, муҳокама жараёнида масофадан онлайн тарзда иштирок этган Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Зулфия Туйева қуйидаги фикрларни билдириб ўтди...
Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
Суҳбат чоғида Шерзод Раҳмонов карантин юмшаганлиги боис аҳолига озиқ-овқат ўрнига эҳтиёжига қараб меҳнат анжомлари етказиб бериш таклифини берди...
Секторлар фаолиятига бир назар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов Президент қарорларида кўрсатилган имтиёзларнинг тадбиркорларга етиб бориш аҳволи, аҳолининг турмуш шароити ва уларни яхшилаш борасида Бухоро вилоятида секторлар ва ижро органлари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида 2-секторга ташриф буюрди.Ташриф давомида депутат 2-сектор котиби билан учрашиб, ўзини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди...
Президент қарорлари ижроси амалда
Учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати пандемия даврида 4 та сектор раҳбарлари томонидан аҳолига яратилган имкониятлар, Президент қарорида кўрсатилган имтиёзлар, шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда тарбиркорларга кўрсатилаётган моддий ва маънавий ёрдам борасида қилинаётган ишлар бирма-бир кўриб чиқилди. Тадбиркорлар билан ўтказилган суҳбатдан шу нарса маълум бўлдики, жойларда сектор раҳбарлари тадбиркорликни йўлга қўйиш, хотин-қизларни иш билан банд қилиш борасида юзага келаётган муаммоларни имкониятлардан келиб чиққан ҳолда ижобий ҳал этиб келмоқдалар...
“Биз фақат Ватан деб яшадик...”
Убайдхон Зубайдов Бухоро шаҳридаги Собир Раҳимов МФЙда истиқомат қилади. 1917 йил 15 январда туғилган. 1941 йил август ойида ҳарбий хизматга чақирилган. Оддий ўқчи бўлиб жангда қатнашган. Ленинградни ҳимоя қилган ва жангда яраланган, тўлиқ даволанмасдан пулемётчи бўлиб жангга қайтиб кетади. Жангда кўрсатган қаҳрамонликлари учун "Жасорат" медали билан мукофотланади...
“Уруш даврини эсласам, сесканиб кетаман...”
Беомон жанглар бўлди. Кўп қурбонлар берилди. Ҳаёт завқини билмаган не-не азамат ёшлар нобуд бўлди. Мен бир неча бор яраландим. Лекин даволаниб юрт учун яна жангчилар сафидан ўрин олавердим. Ғалабага эришиш осон бўлгани йўқ. Аммо юртни босқинчиларга бериб қўймаганимизга шукр қиламан. Шукрда ҳикмат кўп...
Олот ва Қоракўлликларга ёрдам
Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу жараёндан четда тургани йўқ. Партия Марказий Кенгаши бунинг учун алоҳида маблағ ажратган эди. Кеча партияниг парламентдаги фракцияси ҳамда вилоят, туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари аъзолари иштирокида эҳтиёжманд оилаларга қурилиш материаллари тарқатиб берилди...
Бухоро вилояти
Туйева Зулфия Назимовна
Раис

Батафсил

Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 5/1-уй
Телефон: (8-365) 223-06-02, 223-44-68, 224-10-04.


Электрон почта: bamndpu@mail.ru