Партия янгиликлари
Партия Марказий Кенгашининг IX пленуми бўлиб ўтди
Унда Марказий Сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошлангани эълон қилиниши муносабати билан партиянинг ушбу сайловда иштирок этиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди...
Ўзини банд қилган одамлар ва уларни ўйлантираётган муаммолар
Аҳоли билан мулоқотлар, уларнинг мурожаатлари, жойлардаги ўрганишлар, тармоққа оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили айрим муаммо ҳамда камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда...
Қонуний ечимга муҳтож
17 июль куни ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари “Энг катта “хуфёна иқтисодиёт” ҳам қурилишда”, дея соҳада соғлом рақобатни яратишга тўсиқ бўлаётган омилларга эътибор қаратди...
Ўзбекистон ва Қирғизистон: Дўстона ва аҳил қўшничилик муносабатлари ривожланмоқда
Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада, яъни 18 июль куни давлатимиз раҳбари таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Ушбу ташриф ҳам икки давлатлараро муносабатларнинг янада мустаҳкамланишида муҳим сиёсий ҳодиса бўлди, десак муболаға саналмас...
Жиноятнинг оқибати билан эмас унга қарши курашиш керак
Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракциясининг бугунги йиғилишида “Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди...
Болалар ҳамиша партиямиз эътиборида
ЎзХДП Марказий Кенгаши томонидан ташкил этилган навбатдаги тадбир А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ёзги таътилига янада мазмун улашиш мақсадига қаратилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги аквапаркда соғломлаштириш дастури ташкил қилинди...
ЎзА: Хориждаги ёшлар тақдири: улар билан қандай ишланмоқда?
Мамлакатимизда ёшлар билан индивидуал ишлаш, уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳтож ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш ҳамда бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинади. Нафақат юртимиздаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, балки хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат қилиш учун жўнаб кетган ёшлар билан манзилли ишлаш масаласи ҳам доимий эътиборда бўлиб, ёшлар етакчиларининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган...
Ижтимоий масалалар ечими иқтисодий барқарорлик гарови
Мамлакатимизда яшаш минимумини аниқлашнинг ҳуқуқий механизмлари ва мезонларнинг йўқлиги, тўғрироғи, шу вақтгача белгиланмагани ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларга ҳақиқатан муҳтож оилаларни аниқлаб олишга имкон бермаётганди...
Ҳар чоракда сессия кун тартибидаги масала
Яқинда депутатлар билан бирга ҳудудларда бўлганимизда, ижтимоий дафтарларга киритилган аҳоли муаммолари ўрганилди. Тўғри, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича чоралар кўриляпти. Одамларга ер, тикув машинаси бериляпти. Бу яхши, албатта. Лекин кейин-чи?..
Яхши қонун ҳаммага маъқул
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолиятини кузата туриб, қизиқ ҳолатларга дуч келади киши. Баъзи қонун лойиҳалари биринчи ўқишнинг ўзида бир неча марта қонун ижодкорларига қайтарилса, яна бошқалари ҳар бир ўқишда катта муҳокамаларга сабаб бўлиб, узоқ тортишувлар, фикр алмашувлар остида кейинги босқичга ўтади. Лекин шундай қонунлар ҳам борки, бир йиғилишнинг ўзида бирданига учта ўқишдан ўтиб Сенатга юборилади...
Ғояларимиз ҳаётий, ҳаракатларимиз бесамар кетмаяпти
Камбағалликни қисқартириш йўлида олиб борилаётган ишлар Халқ демократик партиясининг бу борадаги ғоя ва мақсадлари амалга ошиб бораётганини англатади...
“Муштумзўр”ларга жавобгарлик кучайтирилмоқда
“Оилавий (маиший) зўравонликлардан ҳимоялаш чоралари кучайтирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилди. ЎзХДП фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова депутатларни лойиҳа билан таништирар экан, баъзи масалаларга ҳам тўхталиб ўтди...
Ватандан узоқдаги ёшлар тақдири нима бўляпти?
ЎзХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевга савол билан мурожаат қилди...
Инфографика: “Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди
Болага зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Фирдавс Шарипов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
Энди бошқача бўлади
2019 йили «Янги Ўзбекистонда янги сайловлар» шиори остида парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон Халқ демократик партияси бир қатор муҳим ташаббусларни қамраб олган Сайловолди дастурини тақдим этган эди. Орадан 5 йил ўтди ва, мана, навбатдаги сайлов остонасида турибмиз...
Ахборот 24 | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси
Мавжуда Ҳасанова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.
Депутат маҳаллада
ЎзХДП Жиззах шаҳар кенгаши депутати Б.Тошпўлатов «Қалия» ва «Бунёдкор» МФЙлари еттилиги ва фаоллари билан биргаликда аҳоли турар жойларида бўлди...
Партиямиз аъзолари кўпаймоқда
Касби туманида мактабни олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган 13 нафар битирувчи ёшлар ЎзХДП аъзолигига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди...
«Депутат ва ёшлар» форуми
ЎзХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши ташаббуси билан Хўжайли туманида депутатлар ва ёшлар мулоқотини ташкил қилиш, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш, уларнинг муҳим ташаббус ва таклифларини олиш, ёшларнинг сиёсий кўникмаларини ривожлантириш, партия сафига ва тизимига жалб қилиш мақсадида «Депутат ва ёшлар» форуми ўтказилди...