Партия янгиликлари
Бошланғич партия ташкилоти — партия таянчи
Хўш, аслида туман Кенгаши бошланғич партия ташкилоти билан ишни қандай ташкил қилиши лозим? Бу саволга қуйидагича жавоб берамиз...
Интернет йўқ жойда “онлайн таълимга ўтилди”, дейиш ўзимизни, болаларни алдаш билан баробар
Дарсларни онлайн тартибда ўтказиш учун шароит яратилганми? Карантинга олинган мактаблар юқори тезликдаги интернет билан таъминланганми?..
Маррагача 12 қадам
Тўққизинчи қадамда биз барча таълим муассасаларида – мактаб, ўрта, олий таълим, шунингдек, касбий таълимда фуқароларнинг билим олиши ва малакасини ошириши учун тенг имкониятлар яратишга эришишни кўзлаганмиз...
Эҳсон сўралмайди
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг марказий майдонлари, асосий кўчалари чорраҳалари ва масжидлар атрофида пайдо бўлган, покистонлик экани айтилаётган бир гуруҳ ўсмирлар томонидан содир этилаётган “тиланчилик” ҳаракатлари кенг муҳокама қилинмоқда...
ХДП фаоллари маънавият тарғиботида
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман Кенгаши масъуллари иштирок этиб, устоз санъаткорга партиянинг эсдалик совғаларини топширдилар...
Депутат ёрдами билан эҳтиёжманд оиланинг уйи таъмирланади
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Саломат Камилова "Мағзон" маҳалласига келиб, Наргиза Султонованинг ҳолидан хабар олди. Депутат оилага қувончли хабар етказди: уй-жойларини таъмирлашда ёрдам кўрсатилади...
Ҳукумат ҳисоботи бўйича Халқ демократик партияси фракциясининг муносабати
Халқ демократик партияси электорати учун муҳим аҳамиятга эга бўлган аҳолининг минимал истеъмол ҳаражатларини эълон қилиш вазифаси ижроси мунтазам равишда орқага сурилиб келмоқда...
ХДП депутатлари минимал истеъмол ҳаражатларини эълон қилиш орқага сурилиб, пайсалга солинаётганига изоҳ сўради (видео)
Давлат дастурининг 145-бандида аҳолининг минимал истеъмол ҳаражатларини эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш вазифаси 2021 йил 1 март этиб кўрсатилган. Ҳисоботда эса ҳар хил важлар билан бу вазифа бажарилмагани кўрсатиб ўтилган. Нега халқимиз кутаётган бу масала орқага сурилиб, пайсалга солинмоқда?..
Қонун қоғозда қолиб кетса, деҳқоннинг бири икки бўлмайди
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бу тарзда рамзий нарх белгиланиши деҳқончилик билан шуғулланаётган юртдошларимизни рағбатдан, ҳосилдорликни оширишга бўлган интилишдан сунъий тарзда бездирмоқда...
Аҳолини огоҳлантирмасдан амалга оширилган дезинфекция ҳолатларига муносабат
Коронавирусга қарши курашиш ҳозирги куннинг асосий талаби. Лекин буни пала-партиш шаклда, аҳолини беҳурмат қилган ҳолда, амалга оширмаслик керак...
Депутат эҳтиёжмандларга эътибор қаратмоқда
Фарғона вилоят Кенгаши депутати Гулчеҳрахон Жўраеванинг ташаббуси билан “Тошкентлик гузар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “Дилафруз” тўқувчилик корхонасига “Аёллар дафтари”га киритилган 3 нафар хотин-қиз доимий ишга жойлаштирилди...
15 йил. Фуқаролик қонунчилиги такомиллаштирилмоқда
Лойиҳага кўра, мамлакатимиз ҳудудида ўн беш йил давомида муқим истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши бўйича ҳуқуқий асослар яратилмоқда...
Бугун сиёсий партияларнинг вазифалари нималардан иборат? (видео)
Хоразм вилоятида "маҳаллабай" тизим бўйича амалга оширилаётган ишлар Халқ демократик партияси депутатлари томонидан таҳлилий ўрганилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят телеканалида махсус лавҳа эфирга узатилди...
Меҳнат хавфсизлигига риоя қилмаганлик учун жавобгарликни кучайтириш зарур
Қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйларга канализация тармоғини тортиш учун “траншея” ковлаш ишлари олиб борилаётган вақтда, тупроқ қатламининг ўпирилиб кетиши натижасида ер сатҳидан 4,5 метр пастликдаги траншея ичида ишлаётган икки нафар ёлланма ишчи тупроқ остида қолиб, ҳодиса жойида вафот этишган...
Сув ҳаёт демакдир
Глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши натижасида сувга бўлган талаб йил сайин ошиб бориши туфайли сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда...
91 фоизлик кўрсаткичга қанчалик ишонса бўлади?..
Халқ таълими тизимига ахборот коммуникация технологияларини жорий қилишдаги реал ҳолат эса юқорида келтирилган рақамларга мос эмасдек кўринмоқда...
Рамазон – саховат, меҳр-мурувват ойи
ХДП Навоий шаҳар кенгаши мутасаддилари, фаоллар иштирокида бўлиб ўтган тадбир давомида маҳалладаги ўндан ортиқ кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овкат маҳсулотлари тарқатилди...
ЎзХДП фракцияси ҳукумат ҳисоботини маъқулладими?
Депутатлар Давлат дастурида белгиланган айрим вазифалар ижроси бўйича ҳисоботда етарлича маълумотлар акс этмаганини таъкидлаб, вазирлик-идоралар мутасаддиларидан изоҳ сўради...
Минимал истеъмол ҳаражатлари бўйича ҳукуматда аниқ режа борми?..
Камбағалликни қисқартириш ва иқтисодиётни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари “йил охиригача ишлаб чиқилади” деган мазмунда, муддат бўйича яна мавҳум жавоб беришди...
Таълим ва тарбия – кафолатланган “ҳалоллик вакцинаси”
Таълим ва тарбия жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳалари ривожига бирдек таъсир ўтказади...