Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари Узун туман Кенгашига сайланган депутат Гулшан Чориеванинг ташаббуси билан тумандаги "Файзова" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 27-умумтаълим ўрта мактабида “Аёллар масалалари партия эътиборида" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Депутат Г.Чориева тадбирда сўзга чиқиб, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарли қилиш, бандлигини таъминлаш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, эҳтиёжманд оилаларнинг камбағалликдан чиқишга интилишини кучайтириш ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислохатлар ҳақида ва партия томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Учрашувда хотин-қизлар томонидан кредит олиш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам олиш каби мурожаатлар жойида ўрганилиб, тегишли мутасадди ташкилотларга расман мурожаат этиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши