Партия янгиликлари

Конвенция ратификация қилиниш арафасида
2006 йилда БМТ Бош Ассамблеяси БМТ “Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” Конвенциясини ва ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқларини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган Факултатив Протоколини қабул қилганди.

ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР КЎПАЙМОҚДА
Марғилон азалдан ўзининг атласу адрас, хонатласлари, шойию ипак гиламлари билан бутун дунёга танилган. Бугунги кунда қадим кентда ҳунармандчилик янада ривожланиб, ҳунармандлар, айниқса аёллар ишлаши, касб-ҳунар ўрганиши учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий, республикада ягона “Ҳунармандлар маркази”нинг ташкил этилган.

5 болали аёлга кўмак берилади
Яқинда ижтимоий тармоқларда “Ғузорлик она: йўқчиликдан ногирон боламни "Меҳрибонлик уйи"га бермоқчиман” сарлавҳа остида видео лавҳа тарқатилган эди. Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Музаффар Туропов, халқ депутатлар туман Кенгаши депутати Қундуз Жумаева ҳамда бир гуруҳ фаоллар материални ўрганиш мақсадида Ғузор тумани, Гулистон қишлоғида истиқомат қилаётган Райҳон Холбоева хонадонида бўлди.

Томорқадан фойдаланиш самарадорлиги депутатлар эътиборида
Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши ЎзХДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори юзасидан ўтказилган ўрганиш якуни тўғрисидаги масала Кенгашнинг доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.

“Аёллар соғлиги – келажак бойлиги”
Партиянинг Наманган вилоят Кенгаши томонидан Янгиқўрғон туманида ўтказилган “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш ойлиги” доирасида олис ҳудудда яшовчи опа-сингилларимиз учун ташкил этилган тиббий кўрик, амалий семинар ва спорт мусобақалари шундай тадбирлардан бири бўлди.

Кутубхона – нурхона
Кутубхона концепцияси давлатимиз раҳбарининг ғоялари билан ташкил этилди. Президентимиз 2020 йил январь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан илк бор учрашганда, бу ғояни илгари сурган эдилар. Ушбу кутубхона китоб маданияти, китобхонлик ва китобга бўлган муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда барпо этилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат.
Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилинишини юзасидан фракциялараро Дебат бўлиб ўтди.

Мажбурий меҳнат инсонга нисбатан ҳақоратдир
Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича қатъий чоралар кўрилишига қарамасдан, ҳудудларда яна мажбурий меҳнатга оид қонунбузилишлар учрамоқда.
Айрим раҳбарлар ҳанузгача мажбурий меҳнат деганда фақатгина пахта теримини тушунади. Ташкилот ҳовлисини супуриш, ёввойи ўтларни юлиш, ерни юмшатиш каби ишларни эса оддий ҳол деб қабул қилишади. «Оқ ҳалатли ҳамшира шифохона ҳудудидан, ўқитувчи эса мактабдан чиқмаса бўлди, ичкарида ҳаммаси мумкин» деган ақида онгида ўрнашиб қолган.

КЛАСТЕРНИ КАСРИГА ДЕҲҚОН ҚИЙНАЛИШИ КЕРАКМИ?
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасига кластер тушунчаси кириб келганига уч-тўрт йил бўлиб қолди. Янги тузилманинг афзалликлари, унинг имкониятларидан ҳамма баробар манфаатдор бўлиши ҳақида кўп гапирилди.

ДЕҲҚОНГА КЕЛГАНДА ПУЛИМИЗ ЕТМАЙ ҚОЛАДИМИ?..
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин тус олди. Қонун лойиҳасига билдирилган фракция таклифи масъул қўмита томонидан ҳисобга олинмагани эътирозга сабаб бўлди.

Давлат бюджети ижросида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинди
Олий Мажлис Қонунчилик паластидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ҳамда 2021 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Молия вазирлиги ҳисоботини қизғин муҳокама этиш билан бошланди.

Чинозлик депутатлардан ибрат олса арзийди
ЎзХДП ташаббуси билан ташкил этилган "Аёлларга кўмак" лойиҳасининг асосий мақсадларидан яна бири “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни бандлигини таъминлашдир. Шу мақсадда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 500 нафардан зиёд аёллар қатнашиб корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринлари билан танишдилар.

ТИББИЙ КЎРИК – СОҒЛОМ ОИЛА ГАРОВИ
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят ва Хатирчи туман кенгашлари ташаббуси билан «Сангижумон» маҳалла фуқаролар йиғинида «Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш ойлиги» лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тараққиёт - ҳар бир инсон соғлом ва фаровон яшашидир
Аҳолининг бугунги кунда тиббиётга бўлган хаққоний эҳтиёжи ва талабини қондириш, тиббиётнинг олтин қонуни бўлган сифатли тиббий ёрдам аҳолининг барча қатламларини қамраб олиши ва ижтимоий адолат принципларига риоя қилган ҳолда таъминланиши 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтилди.

“Муҳтожларга мурувватли бўлайлик”
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилояти Кенгаши ташаббуси билан Бухоро туманида шу номдаги лойиҳа доирасида тадбир ташкил этилди. Туман марказидаги фавворалар мажмуасида ўтказилган тадбирда партия вилоят Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари вилоят, туман, кенгашлари депутатлари, фаоллар иштирок этди.

Ҳайдовчиларни қийнайдиган замонлар ўтиб кетди
Шаффофликни таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш, беҳуда сарф-харажатларга, ортиқча қоғозбозликларга чек қўйишнинг ягона йўли рақамлаштиришдир...

Экологик тангликни олдини олиш учун муҳим босқич бошланди
2020 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимиз Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ резолюцияси қабул қилинишни таклиф этганди. Ўзбекистон дунё ҳамжамияти эътиборини ушбу долзарб муаммога қаратиб келаётгани бежиз эмас.

Бу нима ҳолат? Бу экин экилмасдан қаерда эди шунча одам?
Бир нарсага тушунмаяпман, ҳуқуқ-тартибот органлари, Қибрай тумани ИИБ бошлиғи қулупнай пишгунча қаерда эди? Қаерда эдингиз?
Деҳқоннинг шунча меҳнати, маблағи, сарф-ҳаражати нима бўлади? Ўзи пандемия даврида қанча аҳоли қийналди, моддий ва маънавий зарар кўрди.

ИСЛОҲОТЛАР ТИББИЁТ ТИЗИМИНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚАДИ
Дунёда давом этаётган коронавирус пандемияси давлатларнинг соғлиқни сақлаш тизимини ҳам жиддий синовдан ўтказди, сифатли тиббий хизматга эҳтиёж янада ортди.
Давлатимиз раҳбари раислигида тиббиёт соҳасидаги долзарб вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида тизим фаолиятига доир муҳим тавсия ва ташаббуслар илгари сурилди.

Ўзбекистон-Индонезия: ҳамкорликнинг янги босқичи
Индонезия Республикаси парламенти Вакиллар палатаси Спикерининг ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси бир неча кун юртимизда меҳмон бўлди. Индонезия парламенти аъзолари билан учрашув, суҳбатларимиз самимий, дўстона ўтди. Аҳолиси 300 миллионга яқин бўлган ушбу давлатнинг парламенти ҳам 2 палатали бўлиб, уларда ҳам худди биз каби 2005 йилдан буён фаолият кўрсатмоқда.