Жамиятимиз тараққиёти, оилаларнинг барқарорлиги ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Шу мақсадда, партиямиз томонидан хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашидаги партия гуруҳи ҳамда туманнинг Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида “Хўжабулғон” ва “Тиллокамар” маҳаллаларида аёлларга касб-ҳунар ўргатишга қаратилган ўқув курслари ташкил этилди.
Мазкур ўқувларда хотин-қизлар учун миллий либослар тикиш ва пишириқ тайёрлаш йўналишларида машғулотлар ўтказилди. Дарслар давомида иштирокчилар муҳим амалий кўникмаларга эга бўлди.
Тадбир якунида курсларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларга махсус сертификатлар топширилди. Бу каби ташаббуслар аёлларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий даромадни ошириш ҳамда камбағалликни қисқартиришда ўз самарасини бермоқда.