Хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда
Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман кенгаши депутати А. Исмаилов томонидан Қўйтош ҚФЙ хотин-қизлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида хотин-қизлар томонидан йўлларни созлаш, газ таъминотидаги камчиликлар, кунлар совий бошлаши билан электр энергиясидаги узилишлар ҳақида мурожаатлар қилинди.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ишлаш режалаштирилди.