Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз

 

Ўзбекистон ХДП Мирзачўл тумани кенгаши томонидан "Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз" шиори остида мирзачўллик ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, туман кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ёшлар агентлиги масъул ходимлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар иштирок этди. Учрашув давомида бугунги кунда ёшларга берилаётган имтиёзлар, таълимга ва спортга қаратилаётган эътибор ва ёшларни билимли, илмли бўлишларига яратиб берилаётган шароитлар ҳақида айтиб ўтилди.

Мулоқотда ёшларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, фикр ва таклифлар билдирилди. Жумладан, ёшлар томонидан бандлик, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш масалалари кўтарилди. Тадбир давомида соғлиқни сақлаш, уй-жой ҳамда бандлик масалалари бўйича мурожаат қилган 12 нафар ёшларнинг мурожаатлари ўрганилди ва 4 нафарининг масаласи ҳал этилди.

Учрашув сўнггида партияга янги қабул қилинган ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш