ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК
ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

 

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан "Озод" МФЙ ҳудудида жойлашган 9-Оилавий поликлиника билан ҳамкорликда "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси доирасида аҳоли, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш мақсадида мутахассис шифокорларни жалб қилган ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.


Унда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят ва шаҳар кенгаши раҳбар ҳамда масъул ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тиббий кўрикда гинеколог, педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, рентген, УЗИ, лаборатория анализ таҳлиллари ва бошқа мутахассислар иштироки таъминланди. Мутахассислар томонидан 272 нафар хотин-қизлар ва 107 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Уларнинг 45 нафарида турли хил касалликлар аниқланди. Шундан Педиатр томонидан 37 нафар, момаскиринг кўригидан 17 нафар, кардиолог кўригида 49 нафар, эндокринолог томонидан 9 нафар, лор кўригида 10 нафар, Акушер-гинеколог кўригида 41 нафар, Невропатолог кўригида 21 нафар, УЗИ текширувидан 15 нафар, ЭКГдан 31 нафар Рентген текширувидан 8 нафар, лаборатория текширувидан 96 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга тор доира
мутахассислари томонидан керакли тавсия ва йўлланмалар берилди.

Тиббий кўрик давомида Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳамда бўлажак оналарнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш мақсадида бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ташкил этилган "Аёллар маслаҳатхона"лари фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, поликлиникада йўлга қўйилган электрон рўйхат аҳоли учун янада қулайликлар, ортиқча тирбандликларни олдини олишда хизмат қилмоқда.

Тиббий кўрик натижасида касаллиги аниқланган, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларга тавсия ва йўлланмалар берилди.

Тадбир сўнгида тиббий кўрикни ташкил этишда яқиндан ҳамкорлик қилган 9-Оила поликлиника маъмуриятига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят

кенгаши матбуот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш