Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашнинг 2023 йил иш режасига асосан Жиззах вилояти Арнасой туманида ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг мутлақо янги тизими «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ишлашини тўғри ташкил этиш, ижтимоий ҳимоя учун ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва мақсадли ишлатилиши устидан мунтазам равишда депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси Н. Холматов, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари М. Бобоева, бўлим бошлиғи И. Ҳамидов, Ўз ХДП Арнасой туман Кенгаши раиси О. Мустафаев, Арнасой туман Кенгаши депутати З. Ибрагимов ва Бобур МФЙ фаоллари билан биргаликда ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга олинган 10 нафар оилалар хонадонида бўлинди.
Ишчи гуруҳ аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг яшаш шароитлари ва муаммоларини ўрганди.