«Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда»
Жиззах вилоят Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасида аёллар ва болалар учун ҳамда барча фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Тиббиёт соҳасининг етук, малакали мутахассислари томонидан аҳолининг саломатлиги ўрганилди.
Кўрик чоғида касаллиги аниқланган беморларга аниқ ташхислар қўйилгани ҳолда зарур муолажаларни олиш юзасидан тегишли тавсия ва йўлланмалар берилди.
Тиббиёт мутахассислари томонидан 32 нафардан зиёд оналар ва болалар кўрикдан ўтказилиб, саломатликларини тиклаш ва асраш бўйича зарур маслаҳатлар берилди.