Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов тумани Мулканлик МФЙ ҳамда Жиззах шаҳар «Фарали Текстил» фабрикасида «Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти халқчил давлат асосларидадир» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси тарғиботига бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Нуриддин Холматовлар сўзга чиқиб, сўнгги йиллардаги ислоҳотлар ва ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб борган ижобий ўзгаришлар, инсон қадри улуғланиши эндиликда Бош Қомусимизда ҳам акс этаётганлиги ҳақида сўз юритдилар.
Айниқса, Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишорадир – дея таъкидланди.
Депутатларимизнинг жойлардаги тадбирлари давом этмоқда.