Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси
Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси

 

Жиззах вилоятининг Зомин тумани Даштобод шаҳарчасидаги 2-сон касб-ҳунар мактаби залида Конституциявий Қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган учрашув ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўрозалиева, МФЙ фаоллари, Зомин тумани котибияти мудири, 2-сон касб-ҳунар мактаби директори, туман шифохонаси ходимлари, мактаб ўқитувчилари қатнашди.

Депутат М. Ўрозалиева тадбир иштирокчиларига бош қомусимизда ота-оналар фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиш учун ҳам ғамхўрлик қилиши белгиланаётганлиги таъкидлади. Янги таҳрирдаги Конституция ҳақида батафсил маълумотларни берди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш