Сифатли тиббий хизмат кафолатланади
Сифатли тиббий хизмат кафолатланади

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган 50-сонли оилавий поликлиникада "Халқ Конституцияси халқчил давлат сари!" шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Мулоқотда лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилаётгани таъкидлаб ўтилди. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш, оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

Жорий йилда “Кафолатланган хизматлар пакети” қайта кўриб чиқилиб, унда 20 турдаги касалликлар бўйича диагностика, даволаш ва профилактика хизматлари ҳажми тўлиқ қамраб олинади.

Юнусобод тумани "Минор" МФЙ ҳудудида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залидаги учрашув "Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида ўтди. Тадбирда таълим соҳасидаги ислоҳотлар, Конституцияда ўқитувчиларнинг мақоми белгилаб қўйилаётганлиги ҳусусида фикр-мулоҳазалар алашилди.

 

 

 

Теглар

Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш